«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг бадавлат одамларининг умумий бойлиги ҳисоблаб чиқилди

27 окт, 12:27 3 784 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг бадавлат одамларининг умумий бойлиги ҳисоблаб чиқилди 2017 йилда бутун дунёдаги миллиардерларнинг умумий бойлиги бутун тарих давомидаги максимал ўсишни кўрсатди. Бу ҳақда UBS ва PwC Billionaires Report 2018 тадқиқотида маълум қилинган.

Ўтган йил давомида миллиардерларнинг умумий капитали 19 фоизга кўпайиб, 8,9 трлн долларга етган. Бу бутун тадқиқотлар тарихидаги энг катта ўсиш бўлди. Бу ўсишнинг деярли учдан бир қисми 332 нафар янги миллиардер пайдо бўлгани ҳисобига шаклланган. Айни вақтда миллиардерлар рўйхатидан 2158 киши жой олган.

Ҳаммадан тезроқ хитойлик миллиардернинг бойлиги кўпайган. Ўтган йил давомида уларнинг бойлиги 38 фоизга кўпайиб, 1,12 трлн долларга етган.

Энг кўп миллиардерлар ҳамон АҚШда бўлиб, уларнинг сони 585 нафарни ташкил қилмоқда. Бир йил ичида АҚШда 22 нафар янги миллиардер пайдо бўлган, барча америкалик миллиардерларнинг умумий бойлиги 12 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн долларгача етган. Ғарбий Европадаги миллиардерлар сони 397 нафардан 414 нафаргача (+4 фоиз), уларнинг умумий бойлиги эса 1,568 трлндан 1,87 трлн долларгача (+19 фоиз) кўпайган.

Россияда бир йил ичида миллиардерлар сони 5 нафарга кўпайиб, 101 нафарга етган. Уларнинг умумий капитали 6 фоизга ошиб, 409,3 млрд долларга етган.

Тадқиқотда таъкидланишича, яқин орада миллиардерларнинг бойлиги глобал қайта тақсимланиши мумкин. Гап шундаки, 700 дан кўпроқ миллиардернинг ёши 70 дан ошган ва шу сабабли яқин 20 йил ичида мерос бўйича 3,4 трлн доллар бошқа кишиларга ўтиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 483
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар