«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:39
ЎЗO‘Z

Энг кўп мультимиллионерлар яшовчи шаҳар номи эълон қилинди

07 сен, 07:31 4 599 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг кўп мультимиллионерлар яшовчи шаҳар номи эълон қилинди Нью-Йорк дунёнинг энг кўп мультимиллионерлар яшовчи шаҳри мақомини қўлдан чиқарди, 2017 йилда 30 миллион долларлик капиталга эга нью-йоркликлар сони 7 фоизга (8865 кишига) ошган. Шундай бўлса-да, Ҳонконгда уларнинг сони деярли уч бараварга ўсган ва 10 мингдан зиёдни ташкил қилган.

Wealth-X компанияси ҳисоботига кўра, 2017 йил охирига бориб дунёда камида 30 миллион доллардан пулга эгалик қилувчи 255 810 киши (Ultra high-net-worth individuals, UHNWI) қайд этилган. Экспертларнинг ҳисоб-китоб қилишича, бир йил ичида мультимиллионерлар сони 12,9 фоизга ошган, уларнинг умумий маблағи эса 31,503 триллион долларга етиб, 16,3 фоизга ўсган.

Мазкур сумманинг бироз кам учдан бир қисми (9,205 триллион доллар) 2754 нафар миллиардерга тегишли. Шунингдек, 500 миллиондан 1 миллиард долларгача маблағга эга 4326 киши 3 триллион долларга эгалик қилади. Бундан ташқари, 30-50 миллион доллар молиявий ҳолатга эга 122,47 минг киши 4,663 триллион долларни назорат қилади.

UHNWI сони ўтган йили дунёнинг барча йирик минтақаларида ўсди, бироқ янги мультимиллионерлар энг кўп Осиё мамлакатларида пайдо бўлгани қайд этилган. Бу минтақада бадавлат кишилар сони 18,5 фоизга ўсган, уларнинг умумий бойлиги эса 26,7 фоизга ошган.

Таққослаш учун, Шимолий Америкада UHNWI бир йилда 9,5 фоизга, Европада эса 12,8 фоизга кўпайди. Мультимиллионерларнинг умумий сони ва уларнинг жами бойлиги бўйича Осиё Европага яқинлашиб қолди (68,97 минг-8,365 трлн долларга қарши 72,57 минг-8,773 трлн доллар), келаси йил Осиё бу кўрсаткичларига кўра Европага етиб олиши кутилмоқда.

UHNWI сони бўйича ҳозирча Шимолий Америка етакчилик қилмоқда, 2017 йил якунларига кўра, 30 миллион доллар ва ундан ортиқ бойликка эга кишилар сони 90,44 мингни ташкил қилган, уларнинг жами бойлиги эса тахминан 11 триллион долларга баҳоланган. Шимолий Америка мультимиллионерларининг аксарияти АҚШда яшайди.

Яқин келажакда UHNWI сони бўйича АҚШ етакчилигига ҳеч бир давлат раҳна сола олмайди, уларнинг сони рейтингнинг кейинги беш мамлакатдаги бадавлат кишилар умумий кўрсаткичидан ҳам кўп, булар - Япония, Хитой (Ҳонконг ва Макаони ҳисобга олмаганда), Германия, Канада ва Франция.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар