«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:47
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди (фото)

18 мая, 00:12 4 687 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди (фото) Президент Шавкат Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди. Давлат раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади, деб хабар беради Президентнинг Матбуот хизмати.

Ташқи сиёсатдаги очиқлик ва яхши қўшничилик принципларига асосланиб, Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакат Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди. Ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, ҳарбий билим юртлари ислоҳ қилинди.

"Ўзбекистон бу соҳада Америка Қўшма Штатлари билан тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий, мудофаа ва хавфсизлик йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор", деди Шавкат Мирзиёев.

АҚШ мудофаа вазири Президент Мирзиёев ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистон минтақадаги муҳим геостратегик давлат эканини таъкидлади.



"Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда яхши қўшничилик муҳити яратилди. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан мулоқотларингиз, Афғонистон ишлари бўйича махсус вакил тайинлаганингиз муҳим аҳамиятга эга. Расмий ташрифингиз доирасида қабул қилинган беш йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", деди Жеймс Мэттис.

Учрашувда мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар