«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Трамп мурожаат йўллади: «Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилаётган мамлакатга ҳурматимни изҳор қиламан»

17 мая, 20:20 4 361 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп мурожаат йўллади: «Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилаётган мамлакатга ҳурматимни изҳор қиламан» Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан ўтказилган қабул маросими иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросимида иштирок этаётганларга ўз саломларимни йўллайман.

Америка халқи номидан Президент Мирзиёевга унинг Оқ уйга амалга оширган тарихий ташрифи учун миннатдорлик билдираман. Марказий Осиёда мураккаб масалалар ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар пайдо бўлаётган бир пайтда мулоқотимиз стратегик шериклигимизни янгилашга ёрдам берди. Мен Американинг минтақадаги таъминот йўлларини қўллаб-қувватлаш учун Президент Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга қаратилган иқтисодий лойиҳаларни сармоялашга бўлган сафарбарлиги учун у раҳбарлик қилаётган мамлакатга ҳурматимни изҳор қиламан.

Президент Мирзиёев мени ишонтириб таъкидладики, Ўзбекистонда катта мақсадларни кўзловчи ислоҳотлар дастури бардавом ва муқаррардир. Мен аминманки, Президентнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратаётган эътибори унинг халқи ҳаётини янада улкан фаровонлик ва барқарорликка етаклайди. Биргаликда биз Ўзбекистонда ҳисобдорлик ва шаффофлик масалаларини янада яхшилай оламиз. Бу эса Америка компанияларининг фаолияти учун замин ҳозирлаб, мамлакатларимиздаги бандликни оширишга ёрдам беради.

Мелания ва мен Президент Мирзиёев ва Биринчи хоним Зироат Мирзиёевага Америка Қўшма Штатларига қилган унутилмас ташрифлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Биламан, бу янгиланган ҳамкорлигимиз ва бизнинг икки мамлакат олдидаги янада ёрқин келажакнинг бошланиши холос.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 0
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар