«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:06
ЎЗO‘Z

Душанбе авиамажоро санкцияларсиз ҳал бўлиши тарафдори

04 апр, 07:18 3 853 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Душанбе авиамажоро санкцияларсиз ҳал бўлиши тарафдори Душанбе ва Москва ўртасида давом этаётган авиамажоро фонида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, тожик томони юзага келган баҳслар санкциялар қўллаш ёки санкция жорий этиш пўписаси орқали эмас, балки маслаҳат учрашувлари ва музокоралар орқали ҳал этилиши тарафдори эканлигини билдирди, деб хабар берди Tnews.uz сайти.

Мамлакат ташқи сиёсат маҳкамасининг 3 апрель куни берган расмий баёнотида, Душанбе босим ўтказиш методидан фойдаланиш самара бермаслигини ва Россия авиация расмийлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлардан хавотирга тушаётганини,бу ҳар икки томоннинг авиакорхоналарига иқтисодий зарар етказилишини қайд қилган.

ТИВнинг таъкидлашича, Тожикистон шартномалар асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларни сўзсиз бажарилиши ва Россия Федерацияси авиация расмийлари билан ўзаро манфаатли ва мустаҳкам ҳамкорлик қилиш тарафдоридир.
Баёнотда қайд қилинишича, айни дамда мамлакатлар ўртасидаги авиаташувлар бозоридаги хизматларнинг 60 %дан кўпроғи Россия авиаташувчилар ҳисасига тўғри келади.

«Мамлакат хукумати томонидан Фуқоро авиация Агентлиги ташкил этилган. Ташкилий ишлар муносабати билан тожик томони Россия авиаташувчиларига парвозларни амалга ошириш учун рухсат бериш ва тасдиқлаш масалаларни кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилган», -дейилади баёнотда.

Бугун Тожикистон делегацияси авиапарвозлар масаласида музокоралар ўтказиш учун Москвага учиб кетиши керак, деди Тожикистон Фуқоро авиацияси Агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода 2 апрел куни. Унинг сўзларига қараганда, делегация таркибида Тожикистон авиакомпаниялари, транспорт вазирлиги, ТИВ ва Адлия вазирлиги вакиллари бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 0
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 250
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар