«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи

06 мар, 10:40 5 126 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президентининг махсус вакиллари делегацияси билан учрашувда Корея яриморолида кескинликни юмшатиш ва Кореялараро муносабатларни ривожлантириш, жумладан олий даражада учрашув ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашган ва “ватанни бирлаштиришда янги тарихни бошламоқчилигини” айтган, деб ёзади Кун нашри.

Ким Чен Ин “Кореялараро муносабатларни илгари суриш ва ватанни бирлаштиришда янги тарихни очишга қатъий истак-иродани” ифода этди. Унга Жанубий Корея президентининг мактуби топширилган, у “президент Мун Чжэ Иннинг олий даражада учрашув ўтказиш фикри” борасида махсус вакилни тинглаган, фикрлар алмашган ва таклифни қабул қилган. Шимолий Корея етакчиси тегишли ташкилотларга “бунинг учун зудлик билан чоралар кўриш” топшириғини берган.

Учрашувда Шимолий Корея томондан Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль ва Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон иштирок этган. Айнан улар Жанубий Кореяга Олимпиада очилишига келган Шимолий Корея делегациясига бошчилик қилишганди.

5 март куни Пхеньянга Жанубий Кореянинг 10 кишидан иборат делегацияси келди. Улар орасида Жанубий Корея президентининг 5 нафар махсус элчиси бўлган. Улар орасида икки киши ажраб турган: Жанубий Корея миллий разведка бошқармаси бошлиғи Со Хун ва президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён.

Улар Шимолий Корея етакчисига Жанубий Корея президентининг мактубини топширишлари, Ким Чен Иннинг Жанубий Корея президенти билан учрашув ўтказиш таклифини муҳокама қилишлари ҳамда Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида мулоқотни тиклаш имкониятларини аниқлашлари керак эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 508
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар