«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди

21 ноя, 10:57 4 710 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда Range Rover’нинг 10 марта арзон турувчи нусхаси яратилди Хитойнинг Hanlong Auto автомобилсозлик компанияси ташқи кўринишидан Range Rover Sport йўлтанламасига ўхшаш моделни яратди. Hunkt Canticie деб номланган янги моделнинг хитойчи номи “Куанши” бўлиб, у оригинал Range Rover’дан 10 марта арзонроқ туради. Моделнинг эълон қилинган суратлари унинг ташқи томондан Range Rover Sport’га ўхшашлигини кўрсатмоқда.

«Оригинал» ва «нусха» ташқи томондан бир-бирига ўхшаш бўлса-да, уларнинг фарқланувчи жиҳатлари ҳам бор. Жумладан бу фарқларни фаралар, олд панжара ва орқа чироқларда кўриш мумкин. Бироқ агар янги моделга Range Rover белгилари ўрнатилса, кўпчилик “Куанши”ни Range Rover’нинг янги модели деб қабул қилишлари мумкин.

Машина 2 литрли, 218 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Бу борада янги модел Range Rover Sport SVR’дан анча кучсизроқ, чунки британ моделида 5 литрли, 8 цилиндрли двигател ўрнатилган. Шунингдек, Canticie’нинг максимал тезлиги 185 км/соатни ташкил қилади, ваҳоланки Range Rover моделларида бу кўрсаткич анча юқори.

Шу билан бирга, Range Rover’нинг хитойча варианти интерьери билан “оригинал”дан анча фарқ қилади. Canticie’да асбоблар панели тўлиқ рақамлаштирилган.

Нархларга келсак, Canticie анча ҳамёнбоп бўлиб, у 126 минг юан (тахминан 18 минг доллар) туради. Хитойда Range Rover’нинг энг арзон моделини эса 1,22 млн юан (170 минг доллар), яъни 10 марта қимматроққа сотиб олиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 216
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 185
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар