«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:04
ЎЗO‘Z

Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди

17 сен, 23:26 3 986 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ–4397-сон “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган айрим талаблар нотўғри талқин қилиниш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уч фоиздан иборат бўлган йиғим автотранспорт воситаларини сотиб олувчилар томонидан автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозимлиги, бунинг учун жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланиши ҳамда харидор томонидан мазкур тўлов автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўланиши керак ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ–4397-сон “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгиланган.

Ҳозирда амалда бўлиб турган тартибга асосан янги (аввал фойдаланилмаган) автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун тўлов харид нархидан уч фоиздан иборат бўлиб, автотранспорт воситаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказилишида автотранспорт воситаси эгаси (фойдаланувчи) томонидан тўланиши лозим.

Яъни аввал автомобиль харид қилаётган автомобиль эгаси ушбу автотранспорт воситасини ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказаётганида уч фоизлик йиғимни тўлаб келган бўлса, эндиликда жорий йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаси харид қилинганлик учун ушбу йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган бўлди.

Фуқаролик кодексига мувофиқ қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Шартнома тузишга мажбур қилишга эса йўл қўйилмайди.

Шунга кўра, шартномада автомобиль учун тўланадиган ҳақ миқдорини ўзгартириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунинг учун шартнома бўйича ҳар иккала тарафнинг розилиги талаб этилади, шартнома тузиш бурчи қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Танлов асосида дилер корхоналар ва сотиб олувчилар ўртасида тузилган шартномалар таҳлили шартнома нархи фақатгина автомобилга қўшимча опциялар ўрнатилганда ўзгариши мумкинлиги белгиланганлигини кўрсатди.

Юқоридагиларга кўра, 1 октябрга қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уч фоиздан иборат бўлган йиғимни дилерлик корхонасига тўлатиш бўйича қўшимча келишув тузишга бўлган бир томонлама уриниш қонун ҳужжатларига зиддир.
Т.Азимов,
Адлия вазирлиги масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 134
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 170
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар