«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 16:56
ЎЗO‘Z

Қозоғистон билан электромобиль ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди

12 авг, 12:15 5 282 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон билан электромобиль ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва компания бош директори Р.Дюсенов билан учрашув ўтказилди. Бунда электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишиб олинди.

Вазирлик хабарида айтилишича, мазкур лойиҳа мамлакатда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш билан бирга, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳамда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Жаҳон бозорида электромобиллар савдоси 2017 йилда 2012 йилга нисбатан 10 мартага ошган бўлиб, “Thomson Reuters” таҳлилчиларининг прогнозларига кўра 2040 йилга бориб электромобиллар транспорт воситаларининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Электромобиллар қуйидаги бир қанча афзалликларга эга:
- электромобиллар двигатели атроф муҳитга зарарли газларни чиқармаслиги ҳисобига атроф-муҳит ифлосланишининг камайишига олиб келади;
- электромобил двигатели электр энергиясидан (муқобил энергиялар ҳисобига) қувват олиши сабабли анъанавий ёқилғи сарфини камайтиради;
- электромобиллар билан тўқнашув содир этилганда тўқнашув сенсори томонидан батареялар ўчирилиши билан электромобилнинг автоматик тарзда тўхташи ва бошқа афзалликларга эгалиги сабабли Тесла Модел-С электромобили 2013 йилда АҚШда синовдан ўтган барча автомобиллар орасида энг юқори хавфсизлик рейтингига сазовор бўлган;
- эҳтиёт қисмларининг сони камроқ бўлганлиги электромобилнинг ишончлилигини оширади ва натижада таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш харажатлари камаяди;
- узоқ муддатли фойдаланиш пайтида двигателнинг нисбатан ишончлилиги ва чидамлилиги ҳамда оддий автоуловларнинг двигателларига нисбатан юқори самарадорлик коэффициенти;
- батареяларни стандарт электр тармоғидан қувват олиш имкониятининг мавжудлиги харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради;
- автомашина ўт олдирилган ҳамда ҳаракатланаётган вақтда камроқ шовқин пайдо бўлади;
- электр двигателнинг электромагнит тормоз режимида бўлиши фавқулодда тормозланиш имкониятини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 46
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 643
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 77
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 410
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 75
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 141
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • Бўлимлар