«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

Депутатларнинг машина пардалари бўйича таклифи ҳақида

17 июл, 19:00 5 736 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатларнинг машина пардалари бўйича таклифи ҳақида Фото: Olx.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг хабар қилишича, бир гуруҳ депутатлар томонидан ваколатли давлат органларига ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун икки ёнига ўрнатилган орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгуни ҲАЙДОВЧИНИНГ ЎРНИДАН КЎРИШГА ҳалақит бермаган ҲОЛДА ОРҚА ВА ЁН ОЙНАЛАРИГА ЧИЙ ПАРДА ЁКИ ДАРПАРДА ўрнатишга БЕПУЛ АСОСДА рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифлар тақдим этилибди.

4 нафар депутатларимизнинг ушбу таклифи ҳамда кези келганда жасорати таҳсинга сазовор. Кўп минг сонли халқнинг дардини ёзишибди. Юзлаб «соқов» депутатларимиз орасида бармоқ билан санарли ташаббускорлари борлигига ҳам шукр.

Аммо 2 та жиҳатдан уларнинг фикрига эътирозим бор:

Биринчидан, орқа ва ён ойналарга пардага рухсат беришни сўралгани ғалати, чунки қонунчиликда бунга ТАҚИҚ ЙЎҚ! Орқа ойна бўйича қоидаларда «РУХСАТ БЕРИЛАДИ» деб аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган. Орқа ойнасига тим қора парда ўрнатганларга ҳам ҳеч ким жарима солмайди. Бунда муаммо йўқ.

Ён ойналарга келсак, орқа эшикка парда ўрнатиш бўйича ҳам қонунчиликда тақиқ йўқ. Бу ҳақида Кун.уздаги мақоламда батафсил ёзганман.

Демак, орқа эшикка ва орқа ойнага парда ўрнатиш учун қонунчиликда тақиқ йўқ экан, унда нима учун яна рухсат беришни сўраш керак, шунисига тушунмадим. Американи қайта кашф этишга ўхшаб қоляпти бу.

Менинг фикримча, масалага бошқачароқ ёндошиш керак.

Муаммо нимада? Муаммо шундаки, қонунчиликни нотўғри талқин қилиши натижасида йўл патрул хизмати инспекторлари орқа эшикка парда ўрнатиш мумкин эмас, деган ноқонуний талабни қўйишади ва маъмурий баённома тузишади. Маъмурий судлар эса масалани юзаки кўриб чиқиб, ҳайдовчиларга маъмурий жазо тайинлашади.

Шу сабабли депутатларимиз энг аввало Олий судга сўров юборишлари керак. Олий суддаги масъуллар ушбу масалани қонунчилик нуқтаи назаридан батафсил кўриб чиқиб, барча маъмурий судларга орқа эшикка парда ўрнатганларни жавобгарликка тортиш масаласига оид тушунтириш, йўналиш бериши лозим.

Шунингдек, ЙҲХББга сўров чиқариб, қайси асосга кўра орқа эшикка парда ўрнатганларга маъмурий баённома расмийлаштирилаётгани ҳақида тушунтириш сўраш керак.

Лекин зинҳор орқа ва орқа ён ойналарга парда ўрнатишга рухсат сўраш керак эмас! Чунки рухсат бор! Қонунчилигимиз буни тақиқламайди! Депутатларнинг рухсат сўраб ёзган сўрови аксинча уларнинг тегирмонига сув қўяди.

Олд ён ойнага парда ўрнатишга рухсат беришни сўраш – бу мантиқий. Чунки ҳайдовчининг ёнидаги ойналарга парда ўрнатиш қонунчилик бўйича ҳам мумкин эмас, буниси тўғри.

Иккинчи эътирозим эса, депутатлар энг аввало ўзлари қабул қилган қонунни қайта кўриб чиқишлари керак. Орқа эшикка парда ўрнатганлик учун 5 млн сўм (1 августдан 5 млн 500 минг сўм) жаримани қайси виждон билан тасдиқлашгани менга қоронғу. Бу ҳеч қайси мантиққа тўғри келмайди.

Бор гап шу...

P.S.: Парда ҳақидаги мақолам чиққанига салкам 2 ҳафта бўлди. ЙҲХББ Матбуот хизмати ушбу мақолага тез орада расмий муносабат берилишини таъкидлаган эди. Ҳозирча ушбу муносабатни интиқлик билан кутяпмиз. Ва дуо қиламизки, зора масъулларга инсоф кириб, халқ фойдаси учун ижобий тўхтамга келишса...

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 100
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 891
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 183
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 319
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар