«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:36
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan: «Тамагирликка йўл қўйилмайди»

18 июн, 19:39 4 315 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan: «Тамагирликка йўл қўйилмайди» GM Uzbekistan компанияси харидорларга автомобилларни «Uzavtosavdo» мобиль иловаси орқали онлайн режимда харид қилиш мумкинлигини эслатди ва тамагирлик ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради.

«Ҳурматли харидорлар!

Агарда Сиз автомобиль хариди жараёнида товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларга, хусусан у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартноманинг йўқлиги, етказиб берилиш муддати узоқлиги каби важлар билан автомобиллар харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз «GM Uzbekistan» команиясининг ишонч телефонлари 78 141-77-77 ёхуд Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Компания бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида «Uzavtosavdo» мобиль иловасини ишга туширган.

Мазкур илова орқали харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. «Uzavtosavdo» иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.

ОГОҲ БЎЛИНГ! Юқорида қайд этилган коррупцион ҳолатлар ҳақида бизни хабардор қилсангиз ҳамда сизнинг мурожаатингиз ўз тасдиғини топса, сиз нафақат муаммони бартараф этасиз, балки компания томонидан моддий рағбатлантириласиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади. Фақатгина коррупцион ва тамагирлик ҳолатлари бўйича +998 90 799 1991 рақамига мурожаат қилинг.

Ёқимли харид ва аъло кайфият тилаймиз!», дейилади компания хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 127
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 134
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 177
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар