«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 00:09
ЎЗO‘Z

«GM Uzbekistan» «Tracker» ва «Lacetti-3» автомобилларини фоизсиз муддатли тўловга таклиф этмоқда

07 июн, 10:43 6 830 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«GM Uzbekistan» «Tracker» ва «Lacetti-3» автомобилларини фоизсиз муддатли тўловга таклиф этмоқда «GM Uzbekistan» «Tracker»ни 16 миллион чегирма билан фоизсиз 2 йил муддатли тўловга, «Lacetti-3» поз. автомобилини 1 йил муддатли тўловга харид қилишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«GM Uzbekistan» компанияси барчани қутлуғ Рамазон ҳайити билан муборакбод этган ҳолда «Tracker Premier AT» автомобилини 16 миллион сўм чегирма билан 2 йил фоизсиз муддатли тўловга олишни таклиф қилади.

Бунинг учун харидор 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган суммани 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, компания муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сонини яна биттага кўпайтирди.

Эндиликда «Chevrolet Lacetti» автомобилининг 3-позициясини ҳам бир йилга фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш мумкин.

Бунинг учун харидор автомобилнинг 100 млн сўм дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган 28 миллион сўмини бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.

Айтиш жоизки, автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилаётган харидор автомобилнинг молиявий хатардан 2% миқдорда, муддатли тўлов суммасининг 1% миқдорда суғурта бадалини тўлайди. Автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор эса молиявий хатардан 3%, муддатли тўлов суммасидан 2% суғурта бадалини тўлайди.

Мазкур суғурта бадаллари мавжуд қарз миқдори ҳамда автомобилни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашга хизмат қилади.

«Lacetti» автомобилини 10 июнга, «Tracker Premier AT» автомобилини эса 12 июнга қадар ушбу шартларда муддатли тўловга харид қилиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 125
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 168
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 133
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 10
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 104
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 354
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Бўлимлар