«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

GM Uzbekistan кунлик авто контрактацияни 6,6 баробарга оширди

20 сен, 12:43 8 709 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
GM Uzbekistan кунлик авто контрактацияни 6,6 баробарга оширди GM Uzbekistan компанияси 2018 йилнинг январь—июль ойларида машина олди-сотдиси бўйича кунига ўртача 489 та шартнома расмийлаштирган бўлса, сентябрь ойида бу кўрсаткич 3351 тага чиққан. Яъни, «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов айтганидек, кунлик контрактациялар сони 6,6 баробарга ошган.

Ўз-ўзидан, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошган. Умурзоқов интервьюсида маълум қилишича, GM Uzbekistan бу йил 220 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи — бу ўтган йилги кўрсаткич (140 247 дона автомобиль)дан 157 фоизга кўп. Масалан, 2018 йилнинг август ойида 16,8 минг дона машина ишлаб чиқарилган бўлиб, бу аввалги ойлардаги ўртача кўрсаткичдан 120 фоизга кўп. Сентябрда 23,3 минг автомобиль ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Шавкат Умурзоқовнинг қайд этишича, Асакадаги автозавод бугунги кунда суткасига 22 соат ва тўлиқ қувват билан ишлаяпти. Маълум бўлишича, завод авваллари суткасига 8—11 соатдан ишлаган. Автомобиль таннархини камайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. «Бугунги кунгача бир автомобилга кетадиган харажатлар 10 фоизга камайтирилди. Яна 10—15 фоизга камайтиришни кўзлаяпмиз», — деди Умурзоқов.

2018 йил якунлари бўйича энг талабгир автомобилларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Damas/Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга — 41,1 донагача ошиши кутиляпти. Malibu ишлаб чиқариш ҳажми октябрдан беш баробарга, ноябрдан эса 10 баробарга ошади (ойига ўртача 194 донадан 2200 донагача).

Яна бир қизиқ факт — автомобиль сотувидан январь—июль ойларида ҳар куни ўртача 41,7 миллиард сўм тушган бўлса, сентябрнинг ҳар кунида ўртача 126,5 миллиард сўм тушяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 123
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 165
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 133
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар