«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:18
ЎЗO‘Z

Деэпика Падуконе: «Ёқтирмаганинг доим пешонангда...»

06 дек, 22:45 5 740 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деэпика Падуконе: «Ёқтирмаганинг доим пешонангда...» Азиз муштарийлар! Сиз учун жуда ҳам қизиқарли бўлган Болливуд олами ҳамда унинг бир-биридан маҳоратли актёр ва актрисаларининг ижод намуналари ҳақида бериб борилаётган мақолаларимиз сизга қанчалик манзур бўлганлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни, албатта кутиб қоламиз.

Бу галги мақоламиз орқали истеъдодли Болливуд актрисаси Деэпика Падуконе янги лойиҳа устида ишлаётгани ҳақидаги сўнгги маълумотларни сиз азизларга тақдим этиш ниятидамиз.

Агар ушбу актрисанинг ижодига қизиқиб борувчилардан бири бўлсангиз, унинг сўнгги муваффақиятли фильмларидан бири бўлган «Padmaavat» (Падмавати) фильмида Равал Ратан Сингх ролини ижро этиш учун Вики Каушал билан учрашган ҳамда актриса бу шерикликни рад этгани ҳақида маълумотга эгадирсиз. Вики Каушалнинг рад этилишидан сўнг бу ролни Шаҳид Капур ижро этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Деэпика кейинги ролини Шакун Батранинг ижодий жамоаси билан биргаликда суратга олинадиган янги фильмда ижро этмоқчи. Ушбу фильм сюжети икки эр-хотин ва уларнинг оилавий муаммолари асосида тузилган. Ҳозирда янги фильм ижодкорлари бош роль ижроси учун Деэпикага шерик қидиришмоқда.

Айтишларига қараганда, бош роль ижрочилари сифатида яна ўша Деэпика рад этган Вики Каушал ёки Сиддхант Чатурведилар билан боғланиб кўриляпти. Бироқ актриса ўзи хоҳламаган актёр билан роль ижро этишга рози бўлармикан? Актрисанинг янги фильм сценарийси ҳақидаги хулосалари жуда яхшилиги унинг ўзи томонидан тан олинган. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
Деэпика Падуконе, Болливуд, Вики Каушал, «Padmaavat»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 292
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар