«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:51
ЎЗO‘Z

Дунёга машҳур Сидней Опера театри ҳақида нималарни биласиз?

07 дек, 06:30 6 490 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёга машҳур Сидней Опера театри ҳақида нималарни биласиз? Бугунги мақоламиз орқали дунёга машҳур Сидней Опера уйи ҳақида қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Сидней Опера театри Беннелонг географик нуқтасида жойлашган бўлиб, Сидней Опера театрини қуриш учун дастлабки харажатлар сметаси 7 миллион долларни ташкил этган. Якуний қиймати 102 миллион долларга етган ҳамда ушбу харажатлар Давлат ғазнаси томонидан тўланган.

Опера уйининг дизайнини лойиҳалаштириш учун 1956 йилда бўлиб ўтган халқаро дизайнерлик танловига 233 та дизайнерлик намуналари тақдим этилган ҳамда Дания вакили Ёрн Уттсон ўзининг дизайни учун 5000 евролик мукофотни қўлга киритгач, унинг яратган дизайни бугунги кунда СОТ ни бутун дунёга машҳур қилди.


Қурилиш тўрт йил давом этиши керак бўлсада, 14 йилга чўзилди. Иш 1959 йилда бошланиб, 10000 ишчилар жамоаси фаолият кўрсатди. Сидней Опера театри 2007 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Тахминан 1,62 гектар майдонни қамраб олган ушбу мажмуага бир миллиондан ортиқ том ёпиш плиталари ишлатилган. Сидней Опера театри қиролича Елизавета II томонидан 1973 йил 20 октябрда очиб берилган.

Қиролича бу ерга жами тўрт марта ташриф буюрган бўлиб, охирги ташрифини 2006 йилда амалга оширган. Сидней симфоник оркестри Концерт залида саҳнага чиққанида, асбобларнинг оҳангдорлиги таъминланиши учун ҳарорат 22,5 даража бўлиши керак. Ҳарорат ва намлик мусиқа асбоблари учун жуда муҳим омилдир. Ҳар йили Опера театрига 10,9 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. Ушбу театр дунёнинг меҳмонлар энг кўп ташриф буюрувчи меъморий обидасига айланиб улгурган.
Сидней Опера Театри, Ёрн Уттсон, Елизавета II




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 475
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 343
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 430
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 496
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар