«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 03:36
ЎЗO‘Z

Актёр Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти (видео)

08 ноя, 20:08 6 293 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актёр Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти (видео) Сайтимизда актёр Шавкат Комиловнинг суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалида актриса Азиза Ёқубовани қаттиқ буғиб қўйгани ҳақидаги хабар берган эдик.

Кўп ўтмай, “Севимли” телеканали учун суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалининг бош қаҳрамони Шавкат Комилов шов-шувга айланган саҳна кўринишининг давомини эълон қилди. Шундан сўнг, актёрлар сериалнинг “пиар”и учун атай шундай видео тарқатишгани маълум бўлди.

Қуйидаги ҳаволада аслида, суратга олиш майдончасида нима содир бўлганини кўришингиз мумкин.

Бу видеодан сўнг актёр унинг натижасидан қониқмади ва алоҳида аудио хабар ҳам тарқатди. Уни ҳам эшитиб кўринг.

Оддий пиар ортидан боши ғалваларга қолган актёр билан биз ҳам боғландик.

Шавкат Каримов, актёр:
Одамлар тушуниб тушунмай, жуда ваҳимали хулоса чиқаришди. Аслида, бу сериал ва уни “пиар” қилиш учун кичик видеони Азиза инстаграмга жойлаган эди, ҳолос. Ишонсангиз, ўша видео тарқалгандан кейин оила аъзоларим, қариндош ва дўстларимдан, ҳатто жиддий ташкилотда ишлайдиган танишларим ҳам мени излаб қолишди. Уларнинг ҳар бирига вазиятни тушунтириб чарчадим. Кейин иложсиз, видеони охирини ҳам тарқатдик. Шу фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимдан касбимизни ва бугунги шоу-бизнеснинг ёзилмаган қоидаларини тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Аслида, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган видеони деб мени ёмонга чиқариб қўйманглар, илтимос.
Шавкат Комилов, қора пиар, Залолат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 117
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 278
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 067
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 306
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 375
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар