«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:13
ЎЗO‘Z

“Ўзбеккино" халқ кутган фильмларни ярата оладими?

01 ноя, 22:46 3 348 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбеккино" халқ кутган фильмларни ярата оладими? Айни пайтда “Ўзбеккино” миллий агентлиги фаолиятида туб бурилиш ясалмоқда. Буни нафақат кинематография, балки анимация, ҳужжатли фильмлар, кадрлар сиёсати, модернизация жараёнларида яққол кузатиш мумкин. Соҳадаги янгиликлар, кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига қаратган муҳим воқеалар, юртимиз ва хорижлик киноижодкорлар ўртасидаги ҳамкорлик, эришилаётган ютуқлар юртимизда кино санъати янги босқичга кўтарилаётганидан далолат бермоқда.

КИНО САНЪАТМИ, САНОАТМИ ЁКИ СИЁСАТ?
Таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, замон талабига жавоб берадиган кино маҳсулоти бу саволларнинг барчасига “лаббай” деб жавоб бериши керак. Негаки кино санъат асари даражасида бўлсагина томошабин қалбини забт этади. Сифат жиҳатидан бозор талабига мувофиқ маҳсулот бўлолса, у, албатта, саноатдир. Миллат қадр-қимматини тарғиб қилиб, омма тафаккурига мафкура ва ахлоқ сифатларини сингдиришга хизмат қилса, демак у сиёсат.

Айни кунларда катта шов-шувларга сабаб бўлаётган “Қўқон шамоли” фильми тақдимотига яқин турган бўлсак, улуғ жадидчи бобомиз Абдулла Авлоний ҳаёти ва ижодига бағишланган “Авлоний” фильми ҳам тайёр бўлиш арафасида. Ҳозирги кунда фильмнинг монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Таълимдаги коррупцияни ўзида акс эттирган “Биринчи август” фильми ҳам ушбу мавсумда эстафетанинг дастлабки қаторларида тақдим этилади.

“ҚЎҚОН ШАМОЛИ”ДАН БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ

(Фильм премьераси 14 ноябрда бўлиб ўтади)

“Қўқон шамоли” фильми тарих қатларидаги бизга маълум ва номаълум сир-асрорлардан, хусусан унда III аср аввалги Қўқон хонлигининг энг ёрқин ва зиддиятли даври – Нодирабегим ва Амир Умархон замонаси ҳақида ҳикоя қилади.

Тахту салтанат ҳар доим фитналар ва фожиалар макони бўлган. Фильмда ана шундай фитналардан бири фош қилинади, яъни Амир Умархоннинг тахтга ўтириши тафсилотлари тамоман бошқача ракурсда очиб берилади. Тарихда шу пайтгача Умархон акаси Олимхонни ўлдириб, тахтга ўтирган, кейин эса мурғак жияни Шоҳрух мирзонинг ҳам ҳаётига нуқта қўйиб, тахтни даъвогарлардан холи қилган, деган қарашлар мавжуд. Аммо фильм ижодкорлари янгича ёндашув ва эпизодлар орқали Умархонни оқлашга ҳаракат қилишади.

“АВЛОНИЙ” ЯРАТГАН МАКТАБ

(Фильм премьераси 26 ноябрда бўлиб ўтади)

– Фильмга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Қалдирғоч» қиссаси бадиий асос қилиб олинди, – дейди фильм режиссёри Музаффар ЭРКИНОВ. – Сценарий устида олти ой бош қотирдик. Бу вақт оралиғида Тоҳир Маликнинг хонадони ўз уйимиздек бўлиб қолди. Абдулла Авлоний Афғонистонга саёҳатини кундалигига кунма-кун ёзиб борган экан. Бу нодир қўлёзма бизга реал воқеаларни тасаввур қилиш, қиссадаги тўқималар билан солиштириш, қаҳрамон руҳиятини яхшироқ англашга имкон берди. “Қайга борсанг ғолиби мағлубни айлар поймол, Марҳабо, эй ҳуррият, сандан мурувват кўрмадим”, дея ҳайқирган Абдулла Авлонийнинг кўнгилдан кўчирмаларини ўқирканман, кўз олдимда сиёсатнинг чиркин ҳийлаларига алданган оқкўнгил инсон сиймоси гавдаланарди.

Абдулла Авлоний 1917 йилдаги октябрь инқилобини ўзгача умид ва хайрихоҳлик билан қарши олди. Янги тузумга ишонди, мақтовлар битди, бу ҳаяжонлар шеъру мақолаларга айланди. Коммунистларни “мазлумларни қўллаб-қувватловчи”, “халқни маърифатга бошловчи” деб ўйлади. Ҳокимиятнинг азалий қуролсиз қуроли – ваъдаларга алданди. Мазлумлар ҳаёти ўзгармади, эришилган ҳуррият эса миллат учун мағлубиятга айланди. Айнан мана шу кезлари Авлоний кечирган оғриқлар, азобли ички кураш фильмга ҳам кўчирилди.

“БИРИНЧИ АВГУСТ” – ТАЪЛИМДАГИ КОРРУПЦИЯ ҲАҚИДА

(Фильм премьераси 6 декабрда бўлиб ўтади)

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Биринчи август” фильми тез кунларда томошабинларга тақдим этилади. Фильмни кўришга арзийдиган жиҳатлари кўп. Хусусан картина таълимдаги коррупция очиб берилган илк фильмдир. Унда талабанинг олий таълим даргоҳига қўйган илк қадамидаёқ кўзбўямачилик ва адолатсизлик манзарасини кўриши, бунинг таъсири туфайли келгуси ҳаётида “Қуш уясида кўрганини қилади” қабилида иш тутиши тасвирланади.

Дарҳақиқат биз одамлар билан суҳбатда “Тест синовлари ўйин бўлди”, “паравоз”, “бункер”, “танка” каби гапларни кўп эшитганмиз. “Биринчи август” фильмида айнан тест жараёнларининг қай даражада ўйин бўлиши ва бу ўйинларнинг тепасида турган кимсалар фош қилинади.

Фильмда барча замонлар ва даврларда ўлмас мавзу ҳисобланган муҳаббат мавзуси ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу мавзу бош қаҳрамонлар Йигитали Мамажонов ва Феруза Юсупова қаҳрамонлари ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади.

Ушбу фильмда Йигитали Мамажоновни олий ўқув юртларига кириш тестларида "паравоз" вазифасини бажарувчи хожатбарор "абитуриент" образида кўрамиз.

Хуллас хориж киноси экранларимизни ишғол қилиб улгурган, бемалол ўз сиёсатини юргизаётган бир пайтда янги тақдим қилинаётган картиналарни халқимиз интизорлик билан кутмоқда. Келгусида экранларни ишғол қилган хориж киноларига рақобатбардош миллий киноасарлар яратилиб, ички ва ташқи кино бозоридан муносиб ўрин олишига умид ва ишонч бор.
Манзура БЕКЖОНОВА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 315
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 361
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 121
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 452
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар