«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 04:37
ЎЗO‘Z

Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади

08 окт, 20:09 933 Маданият
Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади
Ҳусниддин Ато
Таниқли мусиқашунос ва санъат соҳасида халқаро эксперт Ҳусниддин Ато Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига мурожаат йўллади.

Мурожаатда қонунчилик идораси томонидан қабул қилинган тўйлар ва оилавий тантаналарга оид ҳужжатда анъанавий ва халқ мусиқа мероси вакиллари манфаатлари инобатга олинмагани қайд этилган.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашлари қўшма қарор билан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ҳусниддин Атога кўра, бугун мамлакатимиздаги тўйлар 99 фоиз ҳолатда эстрада ижрочилари иштирокида ўтади. Ушбу шароитда хонанда ёки гуруҳларга иккитагача чеклов қўйилиши анъанавий йўналишда ижод қилаётган санъаткорларнинг маросимларга чақирилиш имконини кескин камайтиради.

«Бизнингча, тўй ва оилавий маросимларда анъанавий ва мумтоз йўналишдаги ижрочилар сони чекланмаслиги керак. Фақат шу йўл билан бебаҳо меросимизни тарғиб этишимиз ва келажак авлодга етказишимиз мумкин», – дейди мурожаат муаллифи.

Экспертнинг хавотир ила қайд этишича, бугун замонавий эстрада ва анъанавий мусиқа бир қозонда қайнамоқда. Оқибатда, ҳамиша давлат муҳофазасига муҳтож бўлиб келган анъанавий мусиқа вакилларининг насибаси қирқилмоқда.

Мурожаатда мамлакат Сенатига тўйларга оид ҳужжатга анъанавий ва мумтоз йўналишдаги санъаткорларга оид алоҳида банд киритиш тавсия қилинган.

Мурожаат муаллифи 2018 йил 24 мартда ҳам Сенатга санъатни ривожлантириш бўйича мактуб йўллагани, аммо таклифлари эътиборсиз қолдирилганини эслатиб ўтган.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда «Transglobal World Music Chart» (ТWМC) аъзоси бўлган Ҳусниддин Ато миллий мусиқий меросни муҳофаза қилишда мустақил ижодкорлар ролига алоҳида аҳамият беришга ундаб келади. Хусусан, анъанавий ва халқ мусиқа меросини тарғиб этишда хусусий секторга давлат ташкилотлари билан тенг имконият ва имтиёзлар берилиши лозим деб ҳисоблайди.

У раҳбарлик қилаётган «OXUS Culture» жамияти ўзбек мумтоз мусиқасини дунё бўйлаб тарғиб этмоқда. Санъаткорлар гуруҳи ҳозирга қадар дунё бўйлаб ўнлаб концертлар ўтказган. Мазкур жамият, шунингдек, хорижда ва мамлакатимизда мунтазам равишда достон ва мақом кечалари ҳам уюштириб келмоқда.
С.Салим

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўйхона эгалари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишининг олди олинади 05 окт, 19:15
  • Тўй азага, маърака тантанага айланмасин 20 сен, 11:34
  • Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди 14 сен, 15:25
  • Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди 14 авг, 15:15
  • Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди 31 мар, 11:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 398
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 241
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 332
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 235
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 163
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 684
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 515
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 342
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 855
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 126
  • Бўлимлар