«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:44
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков: «Мен учун гўзал ҳаёт бошқа бировнинг қўлига қарам бўлиб қолмаслик!»

05 окт, 14:30 4 020 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков: «Мен учун гўзал ҳаёт бошқа бировнинг қўлига қарам бўлиб қолмаслик!» Фото: Youtube
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди.
Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков «Маданият вазирлигининг ойлик маоши Ўзбекистондаги энг талабгир, энг қиммат хонандаси бўлган Озодбек Назарбековга етяптими?» мазмунидаги саволга қуйидагича жавоб берган:

«Маданият вазирлигига маош учун бормаганман. Худога шукр ўз даврида йўлга қўйган бизнесларим бор. Бугунги кунда оиламни, рўзғоримни эплаб туришга етади. Аввал кимларгадир моддий ёрдам берган бўлсам, бугун ўзимнинг кундалик эҳтиёжимни қоплаяпти. Бундан нолимайман.

Маданият вазирлигига моддий манфаатни кўзлаб келмаганман. «Энг талабгир, энг қиммат хонандалардан бири» деган эътибор билан қарайдиган бўлсак, табиийки, мен бу ойликка қониқмайман. Инсон иқтисодий таъминотига қараб ҳаётини шакллантиради. Ҳамма ҳам шундай. Кеча 2 миллион топаётган одам эртага 20 миллион топа бошласа, 2 миллион топаётган даражада яшамайди. Шундан келиб чиқиб билиш мумкинки, менинг ҳам ўтган давримда моддий таъминотимга қараб ҳаётим шаклланган. Лекин фақат иқтисодий таъминланишнинг ўзи гўзал ҳаёт дегани эмас.

Мен учун гўзал ҳаёт бошқа бировнинг қўлига қарам бўлиб қолмаслик! Ўша даражага тушиб қолмасам бўлди. Кимгадир қарам бўлиш ёки кимнингдир эшиги тагида сарғайиб туриш даражасига бормаслик мен учун гўзал ҳаёт. Шу нарсани ҳар доим ўзимга эслатиб тураман. Иқтисодий тангликка кирган пайтларим ўзимга ўзим бир гапни кўп такрорлайман: Кеча онадан туғилганимда, эгнимда ҳеч нимам йўқ эди-ку, яна нимасига нолишим керак. Эртага яна шу аҳволда кетсам, нимага нолийман.

Маданият вазирлигида ишлаётганим ҳеч қачон иқтисодий норозичиликка олиб келмайди. Чунки бу ерда моддий манфаатдан кўра, маънавий манфаат юқори туради. Бу ерда менга бутун ўзбек санъати ва маданиятини ижобий томонга ўзгартириш ваколати бериляпти. Демак, маънавий манфаат кўриш имкониятим бўлгандан кейин моддий манфаат ўз-ўзидан орқага чекинади», дейди Озодбек Назарбеков.
Озодбек Назарбеков, гўзал ҳаёт




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 112
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 124
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 008
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 300
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 363
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар