«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:01
ЎЗO‘Z

Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳат ёхуд 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг!

04 окт, 07:40 3 615 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳат ёхуд 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг! Фото: Академия матбуот хизмати
Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ахмад Саид Ал-Катири ҳамда унинг ўринбосари Ал-Балуши Абдул Рахим Исса билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Академия матбуот хизмати
Учрашув давомида жорий йилнинг 21—25 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказиладиган «Диний бағрикенглик — ўзаро тушуниш, тинч-тотув яшаш!» мавзусидаги кўргазма доирасида ташкил этиладиган қуйидаги тадбирлар режаси келишиб олинган:

Ўмон Султонлиги ҳақидаги расмлар кўргазмаси;
Соя санъати намойиши;
Араб ҳаттотлик санъати кўргазмаси;
Ўмон Султонлиги маданияти китоблар кўргазмаси;
Амалий санъат намойиши;
«Бағрикенглик учун мен нима қилдим?» мавзусида талабалар викторинаси;
Диний қўшиқлар оҳанги;
Қум билан расм чизиш санъати намойиши;
Ўмон Султонлиги маданияти фотолар кўргазмаси тадбирлари.

Тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини намойиш этган қатнашчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланади.

«Ўзингиз олган сурат ёки бир дақиқа видеоклип ёки ҳар қандай замонавий санъат асари орқали 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг! Шунингдек, иштирокчиларнинг 4 нафари 16 ноябрь — «Халқаро бағрикенглик куни» муносабати билан Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритиши мумкин», дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 409
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 332
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 408
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 494
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар