«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:24
ЎЗO‘Z

Қофиянинг қурбонига айланган қаторлар

18 сен, 20:40 3 540 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қофиянинг қурбонига айланган қаторлар Ишга жамоат транспортида қатнаганлигим учун, ҳар куни турфа хил кишилар ва воқеаларга гувоҳ бўламан. Айниқса ишдан чарчаб, уйга қайтаётган одамга кўпинча мусиқа ҳамроҳ бўлади. Бир куни автобусда қўйилган қўшиқнинг маъносига (аслида маъно дейишга ҳам уяласан киши) эътибор қаратдим.

“Дилимни ўйнама, ўйнама,
Севаман деб алдама, алдама,
Бевафосан аслида, аслида,
Мени бунча қийнама, қийнама...”


Маъно қофиянинг қурбонига айланган бу қаторларни эшитиб дилим хира тортди. Қўшиқ рақсбоп, аммо ундаги сўзлар рақсга тушадиган эмас. Аксарият ёш хонандаларимизнинг ижодини кузата туриб, шунга амин бўлдимки, улар шеъриятнинг асл маъносини тушунмасалар керак. Куйи ҳам, сўзи ҳам тўйбоп, мавзуси эса рақсга тушаётган жононага қараб сийқа усулда хушторлик изҳор қилишдан бошқа нарсани англатмайдиган қўшиқлар ҳам болалаб кетгани рост. Бу хийла баҳсталаб, жиддий мавзу. Аммо ўйлаб кўрсак, қўшиқ худди истеъмол қиладиган таомимизга ўхшайди. Яхши таом қоринни тўйдиришдан ташқари, инсоннинг жисмонан саломатлигига таъсир қилиб, дилини яйратади.

Қўшиқ бўлса, кишининг руҳиятига таъсир қилади. Бир устозим қўшиқ ҳақида қўйидаги фикрларни билдирган эди: “Биз учун санъатлар ичида энг муҳими қайси? – Кино? Эҳтимол, бу ҳам тўғридир. Бироқ мен бу инжиқ санъат соҳасининг чинакам заҳматкашларини мутлақо ранжитиш ниятида бўлмаганим ҳолда, қўшиқни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Негаки, бирон ҳафтами, ойми, ишқилиб, кино кўрмасдан, ҳайкал ё расм томоша қилмасдан ҳам яшаса бўлади, аммо бирон кунимиз йўқки, қўшиқсиз ўтмаган бўлсин.

Худди шунинг учун ҳам қўшиқни кишилик тарихида энг аввал пайдо бўлган санъат деб биламан. Инсон қўшиқ билан яшайди – туғилган кунидан она алласини эшитса, бутун ҳаёти давомида қўшиқ тинглайди, ўлган чоғида эса жигарбандлари айтиб-айтиб йиғлайди, бу ҳам – қўшиқнинг бир тури, аслида. Инсон қўшиқ эшитиб яйрайди, қўшиқ айтиб жангга киради, сўнг бу жанг тафсилотларини қўшиқ (достон) қилиб айтиб, авлодларга қолдиради. Қўшиқ инсон дилини мувозанатга солувчи мўъжиза, киши шод-хуррамлиги ёки ғам-алами ичига сиғмай қолган пайтларида қўшиқ айтиб, ҳовурини босади.”

Телевидение орқали шуни кузатишимиз мумкинки, айрим ёш хонандалар томонидан айтилаётган қўшиқларга ҳам ўзи муаллиф, ҳам бастакордирлар. Албатта, саънат оламида серқирра бўлган яхши, аммо халқимиз бекорга “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” демаган. Худди шундай қўшиқларнинг бирига эътибор қаратсак:

“Ташлаб кетдинг мени, менга қарамай,
Ўзга билан кетдинг ҳолим сўрамай,
Йиғладим ортингдан, йиғладим тинмай,
Қайт ортингга, қайтгин севгилим...”


Бу қўшиқни эшитиб, унинг маъно ва мазмунига, куйи ва оҳангига эътибор қаратишимиздан олдин, аввало, эр йигит томонидан ижро этилгани ўйлантириб қўяди. Эркак кишининг йиғлаши Шарқ халқларига хос бўлмаган одат. Қўшиқ матнида севгани бошқа одам билан кетгани ва у йиғлаб, унга қайт деб ялинмоқда. Бу қаторлар ҳар қандай эркак кишининг нафсониятига тегиши шубҳасиз. Ахир биз аёллар эркак кишига баланд тоғимиз, суянчиғимиз, отамиз, оғамиз, умр йўлдошимиз деб қараб, уларнинг бир оғиз гапини икки қилмасликка ҳаракат қилиб, нигоҳларидан ҳайиқиб турамиз. Ўша қатъиятли қарашлар, ўткир нигоҳларни кўриб, ожизамиз, деймиз. Аммо бундай қўшиқлар ушбу фикрларга тамомила зид.

Эркак кишиларнинг эрлигини қатъиятлик, жасорат белгиласа, аёл кишининг ожизалигини иффат, шарм-ҳаё белгилайди. Қиз бола кимгадир кўнгил қўйса, дилидагини ҳеч қачон тилига чиқармайди, дейишади. Бунга тарихда яшаб ўтган қанча момоларимизнинг ҳаёти ва ижодини мисол қилишимиз мумкин. Жаҳон отин Увайсийнинг ушбу мисраларига эътибор қаратсак:

“Мўрдек помолдурманким, саломат аҳлига,
Дард аҳлига бу дам сардордурман ишқида.
Ақл-у, фаҳм-у, хуш-у идрокин сазовар ўлдирким,
Мижмари бардош ичинда нордурман ишқида.”


Момоларимиз шу қадар иффатли, ҳаёли бўлишган, ҳаттоки севги сўзини шивирлаб айтишга уялишган. Бир куни қишлоқда бувимнинг уйларида меҳмонда бўлдим. Бувим саксон ёшни қаршилаган бўлишига қарамасдан, қўл оёғи чаққон. Телевизор томоша қилаётганимизда, телеканалларнинг бирида таниқли хонандамиз томонидан айтилаётган қўшиқнинг клипини кўриб, “Вой шарманда, ана бу қизга қара йигитни орқасидан тинмай югуряпти”, дедилар. Ёш эмасмизми, бувижонимизнинг айтганидан кулдик. Ўйлаб қарасак, аслида кулиш эмас, чуқур ўйлаб, фикр юритиш лозим экан.

“Манга телефон қилмайди,
Севаман деб айтмайди,
Турли баҳоналар қилиб,
Ёнимга ҳеч келмайди...”


Бу қаторларни ўқиб, на кулишни, на йиғлашни билмайсан киши. Айрим аёл хонандаларимиз ижро қилаётган қўшиқларини эшитиб, маъно, мантиқ, мазмун деган тушунчалар йўқолиб кетаётганини кузатишимиз мумкин. Нақаротига,

“Нима қилай севаман,
Сенсиз яшай олмайман...”


Бу қаторларни уч дақиқалик қўшиқда ўн беш мартадан кўп таъкидлади. Бечора севги деган сўзнинг ўзи уялиб, қаергадир яшириниб кетган бўлса керак. Муҳаббат туйғуси аслида бундай бўлмайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Қуюшқондан чиқиб кетаётган санъаткорларимиз огоҳлантириляпти. Ўша устозим шундай деган эдилар: “Беш-олти йил бурун шифохона фойесига қўйилган телевизорни томоша қилиб ўтириб, бир қўшиқ тинглаган эдик. Саҳро. Шабадада хас-ҳашаклар думалаяпти, қум учяпти. Сайхонликда беш-олти эркак, уч-тўрт аёл. Эркак хонандалардан бири дароз бўйли, бир кўзи кўр. Бошқаси кексайган, япасқи гавдали. Улар учун бизнинг хор жамоасидагидай бўйсира бўлиб туриш, якранг кийиниб, капалак галстук тақишлар бирламчи эмас экан. Бироқ айтган нашидасини эшитсангиз! Куйи ҳам, албатта, гимнбоп, жанговар.

Бу нашиданинг ҳар бир банди “Ватан!” деб бошланар экан, “Ватан!” дея нидо қилган чоғда хонандаларнинг гавдаси ларзага тушиб титраб-силкиниб кетар эди. Қўшиқ соб бўлгунича улардан бир нечасининг кўзларидан ёш думалаб кетди. Атрофга қарасам, беморлардан баъзиларининг кўзи ҳам намланган, ҳаяжон билан тикилиб ўтиришибди. Ана шунда, киши қалбини жунбушга келтира оладиган битта қўшиқ ватанпарварлик мавзуида битилган ўнта жўн китобнинг ўрнини босишга қодир эканлиги ҳақида ўйланиб қолдим. Қўшиқ дегани ана шунақа, асл бўлса экан...”
Манба: Xs.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 223
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 305
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар