«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

Қўқон шаҳрига юксак унвон берилди

14 сен, 20:24 5 228 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқон шаҳрига юксак унвон берилди Фото: Президент матбуот хизмати
Қўқон шаҳрида 14 сентябрь куни биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев барчани чин юракдан қутлаб, юртимизга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди.

— Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Инсониятнинг онгли ҳаётида ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз, — деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев буюк авлиё ва ҳунарманд бобомиз Баҳоуддин Нақшбанд сўзларидан иқтибослар келтирди. Диёримизда ҳунармандлар меҳнати қадрланиб, ёшларнинг ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, ушбу фестиваль бу соҳани янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

—Ушбу халқаро фестиваль нафақат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи, балки жаҳон ҳунармандлари, бутун дунё усталарининг катта байрами, десак тўғри бўлади. Бу – олис тарих ва бугунги замон нафасини, турли қадрият ва анъаналарни ўзида яққол намоён этадиган, муштарак дилларни бирлаштирадиган чинакам дўстлик ва ҳамкорлик анжуманидир, – деди Президент.

Мазкур фестиваль давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Фестиваль арафасида шаҳар ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди – Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлари шаҳри» деган юксак унвон берилди.

Маросимда Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Рози Гринлис ҳам нутқ сўзлади.
Анжуман ўтказиладиган майдон атрофи байрамона безатилган. Қорақалпоғистон ва барча вилоятлардан келган ҳунармандлар буюмлари кўргазмаси ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев очилиш маросимидан сўнг ушбу маҳсулотларни кўздан кечирди, ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Халқаро ҳунармандчилик фестивали икки йилда бир марта ўтказилади. Бу йилги анжуманда 78 та мамлакатдан 370 дан зиёд ҳунармандлар, санъатшунослар, журналистлар иштирок этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 288
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар