«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов: «Шунақа стратегия қилишган»

09 авг, 21:04 4 978 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов: «Шунақа стратегия қилишган» Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов «Миллион» жамоасининг Озодбек Назарбеков ҳамда ўзи иштирокидаги ҳазилига қуйидагича муносабат билдирди.
Бу жамоанинг чиқишларини кузатиб бораман. Халқимизнинг маълум бир қатлами каби менга ҳам уларнинг ижоди ёқади. Чунки ҳақиқатан кулишгача олиб борадиган даражада ижод қилишади. Балки уларнинг бачкана томони ҳам бордир, майли энди, барчамиз ҳам оргинал эмасмиз. Беайб парвардигор. Лекин улар мени инсон сифатида билишмайди. Менинг Озодбек Назарбековга қизиқишим ҳам, ҳасадим ҳам йўқ. У кишининг ҳам менга нисбатан қалби қанақа уни Аллоҳ билади, барчамиз қалбимиз учун ўзимиз жавоб берамиз.

Инсон сифатида 2011 йил ‘бугунги кунда ҳеч бир санъаткор жонли ижрода концерт қўя олмайди’, деган ўзимнинг профессионал даражадаги фикримни билдирганман. Бу фикрни ўз касбимдан келиб чиққан ҳолда билдирганман. Ҳалигача ҳам менинг мусиқий тушунчам бўйича жонли ижрода концерт беришолмайди. Буни, керак бўлса ҳар бир нуқтасигача исботлаб бераман. Майли, ҳамманинг омадини берсин, жонли ижрода концерт беришга ҳаракат қилаётганлар чиқмоқда. Кунма кун жонли ижрода куйлайдиганлар кўпаймоқда, бу яхши, чунки умуман жонли ижро қилинмаса шундайлигича тураверади.

Озодбек Назарбеков ҳам ҳозирги кунда Маданият вазирлигидаги фаолиятидан сўнг, менимча, мен ҳақимда ўйлашга ҳам вақти бўлмаса керак.

‘Миллион’ жамоаси халқимиз нимани яхши кўришини билишади. Улар шуни билиб шунақа стратегия қилишган. Лекин у саҳна кўриниши мен ёки Озод аканинг бир-биримизга бўлган фикрларимиз эмас, энди уларни гапларини билмайман, аммо менда унақа фикр йўқ. Мен бошқа йўналишдаги хонанда, улар эса бошқа йўналишда.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 486
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 343
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 430
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 496
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар