«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:06
ЎЗO‘Z

Қўқонга 72 давлатдан ҳунармандлар келади

07 авг, 15:00 3 624 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқонга 72 давлатдан ҳунармандлар келади Фото: «ferpravda.uz»
Қўқон шаҳрида 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тайёргарлик жараёнининг бориши ҳақида Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, фестиваль матбуот маркази раҳбари С.Шукуров ва бошқалар маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур нуфузли тадбирга қизғин тайёргарлик асносида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида фестивалнинг веб-сайти (https://handicrafters.uz) ўзбек, рус, инглиз тилларида яратилди.

Веб-сайтга фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган. Фестивалда иштирок этишни хоҳлаган хорижлик ва маҳаллий ҳунармандлар ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза бериши ва рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналарига маълумот берилган.

Жорий йилнинг 30 июнь куни веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди. Веб-сайт орқали 74 давлатдан 480 киши рўйхатдан ўтди. Саралаш комиссияси томонидан 72 давлатдан ҳунармандчиликнинг 29 йўналиши бўйича 205 хорижий ҳунарманд саралаб олинди. Шунингдек, фахрий меҳмон сифатида таклиф этилиши режалаштирилган 36 юқори мартабали хорижлик давлат арбоблари, қўмита раислари, вазир ўринбосарлари ва олимлар рўйхати шакллантирилган. Барча хорижий меҳмон ва иштирокчиларга расмий таклифномалар жўнатилди.

«Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзуидаги илмий-амалий конференцияда 23 давлатдан 32 хорижий ва маҳаллий олим иштирок этиши белгиланди. Конференциянинг икки кунлик дастури ва концепцияси ишлаб чиқилди.

Фестивалда иштирок этиш учун 11 хорижий оммавий ахборот воситаси вакили рўйхатдан ўтди.

Иштирокчилар учун янгидан қурилаётган меҳмонхоналарнинг 3 тасида қурилиш ишлари якунланди, 5 тасида давом этмоқда, қўшимча равишда 30 уй-меҳмонхонаси ташкил этиш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Фестивалда иштирок этиш учун республикамизнинг 153 туманидан ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича 1116 ҳунарманд ва 87 ташкилотчи рўйхати шакллантирилди. Маҳаллий иштирокчилар учун Қўқон давлат педагогика институти ва 3 касб-ҳунар коллежи ётоқхоналарини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Хорижий иштирокчилар учун овқатланиш жойлари, меҳмонхоналар тайёрланмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятлари аэропортлари ва темир йўл вокзалларида доимий навбатчилик ташкил қилинган. Вилоят ҳокимлиги томонидан меҳмонларни кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 71
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 28
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 230
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 313
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар