«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:50
ЎЗO‘Z

«Ниҳол» мукофоти совриндори Саломат Аяпов Нукусда бир ойлик ҳарбий хизматни ўтамоқда (видео)

13 июл, 10:17 3 225 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ниҳол» мукофоти совриндори Саломат Аяпов Нукусда бир ойлик ҳарбий хизматни ўтамоқда (видео) Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида ўзбек ва қорақалпоқ халқининг фахрига айланган, афсонавий жировлар шогирди, «Ниҳол» мукофоти совриндори Саломат Аяпов билан ижодий учрашув уюштирилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Айни вақтда Нукус гарнизони Сафарбарлик чақируви резерви батальони хизматчиси Саломат Аяпов бир ойлик ҳарбий хизматни ўтамоқда.

Саломат Аяпов – 2011 йили Нукус маданият ва санъат коллежининг чолғу ижрочилиги (қўбиз) мутахассислигини тамомлаб, шу йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг бакалавр босқичига ўқишга киради. 2016—2018 йилларда Самарқанд давлат университетининг магистратурасида таҳсил олади. Болалик чоғлариданоқ мусиқа санъатига ошно бўлган Саломат қўбиз чолғу асбобида жиров айтишнинг сир-сабоқларини чуқур ўрганиб, шу санъат тури бўйича кўплаб ютуқларни қўлга киритади. Венгрия, Бошқирдистон, Туркия, Қирғизистон, Эстония ва Қозоғистон каби давлатларда бўлиб ўтган халқаро достон ижрочиларининг танлов ва анжуманларида иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритади.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати
Олис вилоятлардан келган муддатли ҳарбий хизматчилар учун ташкил этилган ижодий учрашувда Саломат ёшларга жиров санъат тури ва қўбиз миллий чолғу асбобининг яратилиш тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларни айтиб берди. У «Алпомиш», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Едиге» каби достонлардан парчалар куйлаб, аскарларни ҳайратда қолдирди.

«Бахшичилик ҳақида эшитгандим. Бугунги учрашувдан кейин ўзим учун яна бир янги санъат турини намоён қилдим», – дейди тошкентлик муддатли ҳарбий хизматчи Муслим Қурбонов. – Жировлар фақатгина ботирлик ва қаҳрамонлик достонларини куйлар эканлар. Жиров куйларида қўбиздан чиқаётган оҳанг достоннинг янада таъсирчанлигини ошириб, қорақалпоқ халқининг миллий маданияти куйлар сеҳрида жилваланашини ҳис этдим. Ҳар бир халқ маданияти ўзига хос ва ранг-баранг. Хизматим туфайли қорақалпоқ халқи ва маданияти билан танишишлик менда катта тассурротлар уйғотмоқда.

Тадбирда СЧР батальони хизматчилари Саловат Хўжамуратов ва Нурсултан Хўшанов миллий чолғу асбоблари ёрдамида ижро этган шўх куй ва қўшиқлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 565
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 470
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар