«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Муножот Йўлчиева Муниса Ризаевани бажонидил шогирдликка олишини айтди

25 мая, 06:35 4 430 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муножот Йўлчиева Муниса Ризаевани бажонидил шогирдликка олишини айтди Фото: «Дарё»
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Муножот Йўлчиева «Дарё» мухбири Миролим Исажонов уюштирган суҳбатда хонанда Муниса Ризаева бир нечта интервьюларида кун келиб унга шогирд тушиши ва мақом сирларини ўрганиш нияти борлигини айтгани юзасидан ўз фикрини билдирди.

У «Фурсати етиб, олдингизга келса, устозлик қилишингиз мумкинми?», — деган саволга қуйидагича жавоб берди:

— (самимий кулади) Мунисахон 6-синфда ўқиётган даврида оналари олдимга олиб келган. Буни унинг ўзи ҳам яхши эслайди. Волидаси билан яқин дугонамиз. Ўшанда Мунисахоннинг овозини эшитиб кўрганман ва «Дугона, қизингизда ўзига хос овоз мавжуд. Аммо кўпроқ европача йўналишидаги ижрога мойиллиги бор экан», — дея фикр билдирганман. «Майли, унда сал каттароқ бўлсин, ўзингизга шогирдликка берамиз», — деганди.

Ушбу суҳбатимиздан кейин Мунисахон Англияга жўнаб кетди ва у ердаги мактаб, коллеж ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиди. Юртимизга қайтгач, Европада олган билимлари, изланиши ва тинимсиз ҳаракати орқали ижодини ривожлантириб, ҳамон тинмай меҳнат қиляпти. Унинг ўзи ҳам бир-икки марта мақомни ўрганмоқчи эканлигини айтган.

Лекин тадбирлар, ижодий жараёнлар билан вақти тиғизлиги боис ҳали олдимга келгани йўқ. Фурсати етганида ёнимга келса, кўксидан итармай, унга мумтоз қўшиқлар ва мақом сирларидан сабоқ бериб, ёрдам қўлини чўзишга бажонидил ҳаракат қиламан. Инсонда хоҳиш ва интилиш бўлса, ҳар нарсанинг уддасидан чиқиши шубҳасиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 219
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 302
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар