«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:06
ЎЗO‘Z

Француз навоийшуноси Ҳиндистондан Бобурнинг қўлёзмасини топиб келди

18 мая, 07:05 2 884 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Француз навоийшуноси Ҳиндистондан Бобурнинг қўлёзмасини топиб келди Фото: «Google.com»
Француз навоийшуноси Ҳиндистонга бориб, Бобурнинг қўлидан ёзилган ва Шоҳ Акбарнинг ёзуви билан тасдиқланган қўлёзмани топиб келди.

Бир француз навоийшуноси бор. Исми Марк Тутан. Жуда билимли олим. Мен билан ўзбек тилида гаплашади. Эски ўзбек тилимизни, Навоий, Бобур, Огаҳийларнинг тилини биздан яхши билади ва ёзувларини ўқийди. Университетда дарс беради, «Чиғатой туркчаси»ни - эски ўзбек тилимизни француз талабаларига ўргатади. Навоийнинг қўлёзмаларини излаб, тадқиқ қилиш учун дунёнинг тўрт томонига, АҚШдан тортиб Ғарб давлатлари ва Туркия орқали Ўзбекистонгача келган. Унинг Навоий ҳақида чиқарган 700 саҳифали китоби Францияда бир қатор мукофотларга эга бўлган.

Шу ўринда юртимизда шундай олимлар билан ҳамкорлик қилинмаётгани ва Ўзбекистонда бу олимни танимасликларини афсус билан таъкидлаб ўтмоқчиман.

Хуллас, яқинда шу олимни кутубхонада кўриб қолдим. У мени кўриб хурсанд бўлиб кетди ва болаларча шодлик билан шоша-пиша бир хушхабар айтди. «Нима гап?» - сўрадим мен. «Яқинда Ҳиндистонга бориб келдим. У ердаги кутубхонада Бобурнинг қўли билан ёзилган ва невараси Шоҳ Акбар томонидан тасдиқланган қўлёзмани топдим», - дея фахрланиб гапирди у.

Телефонини чиқариб, қўлёзмалар суратлари орасидан узоқ титкилаб, Бобурникини топди ва менга деталларини кўрсатиб, ўқиб берди. Табиийки, франциялик дўстимдан фарқли ўлароқ мен бу ёзувларни ўқий олмадим ва Маркдан суратни менга юборишини сўрадим. У шу ернинг ўзида суратни юборди.
Бундан ташқари Акбаршоҳ даврига оид бошқа бир қўлёзмада «Барлос», «Ўзбек», деган ёзувларни фахр билан кўрсатиб, ўзбек уруғлари келтирилган рўйхатни ҳам кўрсатди. Марк Тутан ҳозир шу ҳужжатлар устида ишлаяпти экан.

Мен суратни сизга ҳам улашмоқдаман. Бунинг учун Маркка катта раҳмат. Ўйлайманки, тегишли ташкилот ва вазирликлар ҳамда ОАВ Тутан билан алоқаларни йўлга қўйса, тадбирларда Ўзбекистонга таклиф қилса, тадқиқотларида ёрдам кўрсатса, ҳаммамиз учун яхши бўларди. Ҳар ҳолда Марк сингари Навоийни, ўзбекларни Францияга танитаётган олимлар кўп эмас. Агар ёлғиз бўлмаса, албатта...

Дониёр Рўзметов




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 327
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 087
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар