«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:18
ЎЗO‘Z

Каннда Ўзбекистон миллий павильони очилди (фото)

15 мая, 07:40 3 565 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Каннда Ўзбекистон миллий павильони очилди (фото) Кеча, 14 май куни 72-халқаро Канн фестивали доирасидаги Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий павильони, мана икки йилдирки, мамлакатимиз киносаноати салоҳиятини Каннда расман намойиш қилмоқда.

Ушбу кўргазма ва музокаралар майдончаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.


Киносаноати мутахассислари ва ижодкорлардан таркиб топган Ўзбекистон делегациясининг вазифаси – мамлакатимизнинг кинолокациялари ҳамда хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳиятини тақдим этишдир. Миллий павильон фаолияти давомида хорижлик продюсерлар ва халқаро кинокомпанияларни Ўзбекистонда суратга олиш учун жалб қилиш, шунингдек, 2019 йил 26-30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган PROlogue халқаро кинофестивалига дунёнинг турли нуқталаридан қатнашчи ва ҳайъат аъзоларини таклиф қилиш бўйича учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Marché du Film кинобозори бош ташкилотчиси Арно Мениндес Ўзбекистон миллий павильон очилишида шахсан иштирок этди.

«Йилдан йилга кинобозор географияси кенгаймоқда ва унда Ўзбекистон мана иккинчи йил қатнашаётганидан биз ниҳоятда хурсандмиз. Ишонамизки, Ўзбекистоннинг гўзал гўшалари суратга олиш учун жозибали локация сифатида жаҳон киноижодкорларида қизиқиш уйғота олади», деди у.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 575
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 476
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар