«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:07
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов: "Озодбек Назарбеков билан қизиқмайман, унга ҳасад ҳам қилмайман"

05 апр, 11:10 4 849 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов: "Озодбек Назарбеков билан қизиқмайман, унга ҳасад ҳам қилмайман" Ўзининг ажойиб қўшиқлари билан мухлислари эътиборида бўлиб келаётган эл севган хонанда Жаҳонгир Отажонов билан уюштирилган интервью юзасидан санаткорнинг жавобларини сайтимиз ўқувчилари ихтиёрига ҳавола этамиз.
Нима учун тожик тилида қўшиқ айтмаслигим керак!

Тожик санъаткорларининг ўзбек тилида ашула айтиш-айтмаслигига мен жавобгар бўла олмайман. Бу хонанда ўзбек тилида қўшиқ айтмаса, мен “ўзбек тилини писанд” қилмаяпти, деб ўйлашга ҳаққим йўқ. Бундай хаёлга бора олмайман. Тожик санъаткори ўзбек тилида қўшиқ айтгиси келмаса, сен ундан ҳам “паст” бўлиб, “нимага биз айтишимиз керак” деб ўйламаслигинг лозим. Тожиклар мени тилимда айтмагани билан мен тожик тилида қўшиқ айтсам, Оллоҳни олдида ёмон бўлмайман. Менга савол бераётган илмсиз бир одамнинг гапи, миллатчилик деган нарсалар менга ёқмайди. Нима учун тожик тилида қўшиқ айтмаслигим керак! Тожик халқи билан муносабатларимиз яхшиланди. У ерларга ўтиб-қайтиш муаммо эди. Яна мен тожик тилида қўшиқ куйлаб пул ишлайман. Нима учун мен тожик тилида қўшиқ куйламаслигим, Тожикистонда концерт бермаслигим ёки тўйларга бормаслигим керак. Керак бўлса Тожикистоннинг санъаткорларидан зўр бўлишим керак, деб ният қиламан. Бу уларни ерга урушмас, бу мени интилишим. Худо ҳам ният қилганга яраша беради. Шунинг учун ҳам блок қилганман. Тарбиясиз ва одобсиз инсонлар бизнинг даврамизга керак эмас.

Озодбек Назарбеков билан қизиқмайман, унга ҳасад ҳам қилмайман

“Миллион” жамоасининг чиқишларини кузатиб бораман. Уларнинг ижоди ёқади. Мен билан Озодбек Назарбеков ҳақидаги чиқишларини ҳам кўрдим. Нима десам бўлади, инсон сифатида улар мени билишмайди. Озодбек Назарбеков билан қизиқмайман, унга ҳасад ҳам қилмайман. У инсоннинг ҳам менга муносабати қандай буни Худо билади. 2011 йилда бугунги кунда ҳеч бир санъаткор жонли ижрода концерт қўя олмайди, деб ўз фикримни билдирганман. Ҳозир жонли ижро қилишга ҳаракат қилишяпти. Кундан-кун жонли ижрода куйлайдиганлар ҳам чиқяпти. Озодбек Назарбековга қайтадиган бўлсак, менимча бу одамнинг ҳозир ўзининг ижодини қилишга вақти бўлмаса керак. Мен ҳақимда ўйламаса ҳам керак. Бу “Миллион” жамоасининг ижоди, улар халқ нимани яхши кўришини билишади.

Мени ёмон кўрадиган одам бўлса, бу касбдошларим бўлади

Зўрлик бўлсин, хорлик бўлсин, мен учун Худонинг хоҳлагани энг аълоси! Мен тўғри инсонман, ҳеч бир санъаткорга ғайирлигим йўқ. Мени ёмон кўрадиган одам бўлса, бу касбдошларим бўлади. Бунча гапни гапиргандан кейин мени яхши кўришади ёки ёмон кўришади, дея олмайман. Мени яхши кўриш учун иймон керак. Чунки мен тўғри гапиряпман. Ҳамма ўзига савол бериши керак, у тўғри гапирдими ёки нотўғри? Инсоннинг ичида руҳи бўлади, у тўғрисини айтади. Дарров шайтонга хизмат қилмасдан, мени ёмон кўрмасдан ҳисоб-китоб қилиш керак. Масалан мен ҳам Юсуфхон Нурматовдан нафратланишим мумкин эди. Лекин мен нафратлана олмайман. Балки ҳақиқатдан мени бефаросат сифатида кўрар. Уни бунга ҳаққи бор. Аммо мен шундай йўл тутдимки, у мендан узр сўради.

Қўшниларимга малол келмасин деб, уйимни катта қурмайман

Худо берган истеъдодни наша чеккан билан баробар қилиш нотўғри. Баъзиларга наркоман бўлиб кўринсам керакки, шунақа ўйлайди. Йиллар давомида семирмаганим айбим эмаску, шунақа наркоманлар бор умуман наркоман деб ўйламайсиз. Кийимингизни қачон ечасиз дейишади. Яхши кийинишга шароитимиз бор. Сени яхши кўрган мухлисинг олдинга келиб бемалол сен билан гаплаша олиши керак. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Кимнидир шароити пастроқ бўлса, сени олдингга келишга андиша қилади. Мен унақа қилмайман. Қўшниларимга малол келмасин деб, уйимни ҳам катта қурмайман. Мени характерим шунақа.
Жаҳонгир Отажонов, Озодбек Назарбеков




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 565
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 470
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар