«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков ва Жаҳонгир Отажонов бир-бирларини ёмон кўришадими?

04 апр, 11:50 5 225 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков ва Жаҳонгир Отажонов бир-бирларини ёмон кўришадими? Миллион жамоаси 2018 йилнинг апрель ойидаги концерт дастурида Жаҳонгир Отажонов ҳамда Озодбек Назарбеков муносабатлари юзасидан бир ҳазил чиқиш қилганди. Яъни эмишки бу икки санъаткор бир-бирларини кўрганда жуда қуюқ сўрашишар экан-у, ич-ичларидан бир-бирларини кўришга кўзлари йўқ эмиш. Бу чиқиш кўпчилик инсонларда улар ростдан ҳам бир-бирларини ёмон кўришар экан, деган нотўғри тасаввур уйғотиб қўйди. Лекин аслида ҳақиқат қандай? Журналист Феруз Муҳаммад Жаҳонгир Отажонов билан уюштирган суҳбати давомида шу мавзуга ойдинлик киритди. Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур чиқиш юзасидан жавоби қуйидагича бўлди:

– Кўрдим, мен бу нарсани интернетда. Аввало омад тилайман. Халқимизга, халқимизнинг бир қисмига энди улар (“Миллион” жамоаси)нинг ижоди ёқади. Баъзи бир ҳазиллари ҳатто менга ҳам ёқади. Чунки ҳақиқатдан кулишгача олиб борадиган даражада ижод қилишади.

Энди… инсон сифатида барибир улар мени билмайди. Озодбек Назарбековга қизиқишим ҳам, унга нисбатан ҳасадим ҳам йўқ, очиғи. Мен гапим учун қиёматда жавоб бераман. У кишиниям менга нисбатан қалби қанақа – буниям Аллоҳ билади. Лекин мен инсон сифатида 2011 йилда “Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳеч бир санъаткор жонли ижрода концерт қўя олмайди”, деб ўз профессионал фикримни билдирганман. Ўзимни касбимдан келиб чиққан ҳолда шунақа фикр билдирганман. Ҳали ҳанузгача менинг мусиқий фикрим бўйича жавоб бериша олмайди. Буни керак бўлса, исботлаб бераман, нуқталаригача.

Энди Озодбек Назарбековниям ҳозирги кунда ўз ижодини қилишга вақти йўқ бўлса керак. Чунки давлат жавобгарлигини олган. Мен ҳақимда ўйлашга вақти ҳам бўлмаса керак. Бу, шунчаки, “Миллион” жамоасининг ижоди. Халқ нимани яхши кўришини билишади, улар. Шунақа стратегия қилинган. Лекин мен ва Озод аканинг бир-биримизга бўлган муносабатимиз… мен энди уларнинг фикрларини билмайман, лекин менда бу ичиқоралик йўқ. Қизиғи ҳам йўқ. У бошқа йўналишдаги санъаткор, мен бошқа йўналишдаги санъаткорман!

Манба: Hordiq.uz
Озодбек Назарбеков, Жаҳонгир Отажонов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 78
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 91
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 161
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар