«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 00:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Олтин ҳумо» миллий киномукофоти таъсис этилди

22 янв, 15:33 8 038 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Олтин ҳумо» миллий киномукофоти таъсис этилди Фото: «Ўзбеккино» миллий агентлиги
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги «Milliy TV» телеканали ҳамкорлигида «Олтин ҳумо» кинотақдимотини ўтказади.

Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрида, «Туркистон» саройида бўлиб ўтади. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган кино соҳасидаги барча ижодкорларнинг ижодий ишларини кенг тарғиб қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижодкор орасида соғлом ижодий рақобатни шакллантириш кинотақдимотнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Миллий мукофот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун «Олтин ҳумо» махсус мукофоти;
Энг яхши ҳужжатли фильм;
Энг яхши анимацион фильм;
Энг яхши графика иши;
Энг яхши овоз режиссёри;
Энг яхши монтаж иши;
Энг яхши грим рассоми;
Энг яхши либослар бўйича рассом иши;
Энг яхши рассом иши;
Энг яхши кино бастакори;
Томошабинлар меҳрини қозонган фильм;
Энг яхши операторлик иши;
Энг яхши сценарий;
Энг яхши режиссёрлик иши;
Энг яхши эркак роли учун;
Энг яхши аёл роли учун;
Энг яхши фильм.
Кинотақдимотда 2017 йил 1 январидан 2018 йил 31 декабрга қадар премьераси бўлиб ўтган давлат ва нодавлат студияларининг тўлиқ метражли бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлари қатнашиши мумкин.

Аризалар жорий йил 21 январдан 21 февралгача қабул қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 78
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 91
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Бўлимлар