Севара «Шунчаки» деб номланган таронаси учун клип суратга олишни бошлади. Клип тасвирга олиш жараёни Москва шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Россия пойтахтида қаҳратон қиш ўз ҳукмини сураётган пайтда, совуқни совуқ демай ижод қилаётган жамоа таркиби ҳақида гапирадиган бўлсак, клип режиссёрлиги ўз ишининг устаси бўлган Дилмурод Каримовга ишониб топширилган. Оператор Санжар Собиров.