«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 12:41
ЎЗO‘Z

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун…

13 июл, 10:27 9 107 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
… Мени унутибсиз, дединг тунов кун… ҲУСН
Кўрдим, кўриб қолдим унинг гул юзин,
Дилимда улғайди ғалати вулқон.
Одамнинг кўзига санчилган ҳусн
Кошкийди юракдан оқизмаса қон.

Жуда ҳам қийналиб кетди бу жоним,
Кошки ҳаммасини унута олсам.
Кошки ўтиб кетса телба шу оним,
Ўзимни ўзига танита олсам.

Ўтиб бораётир аламли кунлар,
Дудуқ дил айтолмас энг муҳим сўзни –
Бошқа гул нигоҳлар ранжимасинлар,
Кўз фақат кўраркан санчилган юзни.

ИҚРОР
Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ — қаламда яшадим сен деб.

Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга…
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.

Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.
Хайрулла Ҳамидов

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 122
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 83
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 119
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 159
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 238
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 0
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 36
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 68
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 85
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 140
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 176
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 39
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 90
  • Бўлимлар