«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 17:08
ЎЗO‘Z

Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон ўзининг 50 йиллик юбилейини нишонламоқда

02 ноя, 18:35 17 120 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон ўзининг 50 йиллик юбилейини нишонламоқда Юртдошлари уни “Болливуд қироли” деб аташади, бироқ унинг биринчи тахаллуси кинематография билан боғлиқ бўлмаган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрларидан бири бўлган Шоҳрух Хон бугун ўзининг 50-йиллигини нишонламоқда. Актёрнинг бутун дунёдаги мухлислари ижтимоий тармоқлар, шунингдек таваллуд куни муносабати билан махсус рукн очган йирик инглиз тилидаги ҳинд газетаси бўлган Times of India`да минглаб табрикномалар қолдиришди.

“Сиз афсонасиз”, - дея изоҳ қолдирган ҳинд Ананд Кришнасвами ва “ўз ўғлига актёрнинг исмини бериш”ни ваъда қилган. “Туғилган кунингиз билан, мухаббатим”, - дейди актёрнинг бошқа мухлиси Авантикка Капур.

Актер 1965 йилнинг 2 ноябрида таваллуд топган. Ватандошлари уни “Болливуд қироли” деб аташади. Мактабда бўлажак актёр 200 ва 400 метрга югуриш бўйича чемпион бўлган, шунинг учун синфдошлари уни “почта поезди” дея аташган.

Шоҳрух Хон ўз карьерасини 1988 йилда Р.К.Капур режиссёрлигидаги сериалдаги ёш офицер ролидан бошлаган.

“Мен ҳеч қачон киноюлдуз карьераси ҳақида ўйламаганман”, - дея актёр кейинчалик тан олган. Мен ўз кучимни театрда синаб кўрдим, спорт билан шуғулландим ва бошқа кўп машғулотлар билан шуғулландим. Мен ҳар доим ўзимни кинематография учун етарли даражада истеъдодли деб ўйламаганман.

1992 йилда Хон Раж Капурнинг ўғли Риши Капур билан “Онгсиз муҳаббат” картинасида биргаликда роль ижро этишган. Айнан шу роль актёрнинг Болливуддаги карьерасида муҳим қадам бўлди ва унга Ҳиндистондаги обрўли киномукофоти бўлмиш Filmfare Awards`ни олиб келди.

“Кинода мен ҳеч қачон жанжаллашмайман ва аёлларни хафа қилишни истамайман”, - дея сўз берган эди актёр.

Хон деярли барча фильмларда орзусидаги қизга етишиш йўлида кўплаб тўсиқларни енгиб ўта олган ошиқ ролини ижро этганлигига қармай, ўзининг мазкур ваъдаси устидан чиқа олди.

Шоҳруҳ Хон ҳаммаси бўлиб 80та фильмда роль ижро этди, Filmfare Awards`нинг 14та мукофотига сазовор бўлди. Унинг ижросидаги роллар мумтоз ҳинд фильмлари саналади. Улар орасида “Вир ва Зара”, “Менинг исмим Хон”, “Ҳеч қачон алвидо дема”, “Алвидо” каби фильмлар айниқса мухлислар мухаббатига сазовор бўлган. Актриса Кажол билан биргаликда роль ижро этган “Ўғирланмаган келин” лентаси ҳинд прокатида деярли 20 йил давомида айланди.

“Мен бугун 50 ёшга тўлдим, - деб ёзади актёр Twitter микроблоги сайтидаги шахсий саҳифасида. – Бироқ ушбу йиллар давомидаги сиз (мухлислар) нинг муҳаббатингиз туфайли ўзимни 25 ёшда деб ҳис қиляпман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 135
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 86
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 120
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 160
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 240
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 0
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 21
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • Бўлимлар