Ўзбекистонлик хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “I Love You” қўшиғининг ҳиндча версияси чиққани боис кўпчилик мухлислар унинг бу ашуласи ҳам хорижлик ҳамкасбларидан олинган деган қарорга кела бошладилар. Аммо яқинда аслида ҳиндистонлик қўшиқчи Раж Маноҳар унинг ашуласини олиб, ҳиндча куйлагани маълум бўлди. Таъкидланишича, Маноҳар қўшиққа клип ишлаб ўтирмай, Раҳматуллаевнинг клипини айнан олган, деб ёзмоқда Kun.uz.
“Хонанда Раж Маноҳар Ҳиндистонда машҳур экан. Хурсанд бўлдим. Сизлар ҳам кўришингиз мумкин. Энг қизиғи, клипда ўзим”, - деб ёзди Раҳматуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.