«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:47
ЎЗO‘Z

Баҳром Назаров матбуот анжуманида янги концерт дастури ҳақида гапирди

06 ноя, 22:19 8 210 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳром Назаров матбуот анжуманида янги концерт дастури ҳақида гапирди Бугун Матбуот анжуманлар уйида хонанда Баҳром Назаровнинг янги 14, 15, 16 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастури олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда хонанданинг ўзи, концерт ташкилотчиси Аброр Пўлатов, шоир Хушнуд Дарвеш ҳамда матбуот анжумани ташкилотчиси Феруз Муҳаммад журналистларнинг деярли барча қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Бу йилги «Интизор» деб номланган концерт дастури Баҳром Назаров ижодидаги учинчи яккахон концерти бўлиб, бундан аввал хонанданинг «Шукрона», «Бахт учун» деб номланган концерт дастурлари тақдим этилган.
«Концертни «Интизор» деб номлашимизга сабаб мухлисларимизни соғиниб, интизор бўлиб кутганмиз. Қолаверса, Огаҳий ғазали билан «Интизор» деб номланган янги қўшиқ тайёрладик.

Бу йилги концерт дастуримизнинг репертуаридан жой олган қўшиқларимиз асосан ранг-баранг бўлишини хоҳладик. Яъни она ҳақида, Ватан мавзусида ҳамда севги-муҳаббатга оид янги қўшиқларни мухлисларга тақдим этишни ният қилдик», — деб маълумот берди хонанда концерт ҳақида журналистлар билан учрашувда.

Бу йилги «Интизор» деб номланган концерт дастуридан ўнга яқин янги қўшиқлар ўрин олган. Концерт Абдулла Ориповнинг «Ўзбекистон Ватаним маним» шеъри асосида яратилган қўшиқ билан бошланиши режалаштирилган. Дастурнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида қизиқчи Шукрулло Исроилов концертни олиб боради. Бундан ташқари, «Гап йўқ» триоси ҳам қизиқарли кўринишлар тақдим этиши ҳақида журналистлар билан учрашувда гапириб ўтилди.

Матбуот анжумани сўнгида Баҳром Назаров оммавий ахборот ходимлари таклифига биноан жонли ижрода «Абдулла Орипов сўзи билан янги яратилган «Ўзбекистон Ватаним маним» қўшиғидан парча ижро этди. Қўшиқ анжуман иштирокчиларига маъқул бўлди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 244
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 237
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 406
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар