«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Хонанда Ботир Қодиров Европага нега кетди?

26 сен, 16:21 7 915 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Ботир Қодиров Европага нега кетди? Ўзбек санъаткорлари орасида Ботир Қодиров ўзининг овози, йўналиши, қолаверса, қўшиқлари билан ажралиб туради. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида катта саҳнада бўлган ижодкор айни вақтда гастроль сафари билан Европада.

Хонанданинг таҳририятимизга хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес форумлар, расмий қабуллар доирасида давлат муассасаларида дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳмонлар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Кеча, 25 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрига етиб борган Ботир Қодиров ҳамда унинг бир гуруҳ созандалари бугун, 26 сентябрь куни Брюсселда концерт дастурини тақдим этади.

Хонанданинг кейинги манзили — Голландиянинг (Нидерландиянинг) Гаага шаҳри. 3 октябрга қадар давом этадиган гастроль сафари Италиянинг Рим шаҳрида ниҳоясига етади. Бир ҳафта давомида Ботир Қодиров Франциянинг Париж, Италиянинг Милан шаҳарларида концерт тақдим этади.

Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида ўрнатилган дўстлик ҳамда маданий муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган Ботир Қодировга омад тилаб қоламиз!

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 135
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 86
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 120
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 160
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 240
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 0
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 21
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • Бўлимлар