«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:24
ЎЗO‘Z

«Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали якунланди, ғолиблар аниқланди (ФОТО)

01 сен, 12:45 8 238 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали якунланди, ғолиблар аниқланди (ФОТО) 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди.

Кеча фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, Регистон майдонидаги амфитеатрда тақдирланишди. Фестивалнинг учинчи даражали дипломлари Эрон, Индонезия ва Туркиядан келган жамоаларга топширилди. Иккинчи ўринга Қирғизистон ва Литвадан келган санъаткорлар сазовор бўлди.

Жанубий Кореянинг Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси ҳамда мамлакатимиз вакили Моҳичеҳра Шомуродова биринчи ўринга муносиб, деб топилди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Озарбайжон вакилига берилди.

Бу йил жаҳоннинг 58 давлати санъат усталари “Шарқ тароналари”да ўз мусиқа ва қўшиқчилик анъаналари, маданиятини намойиш этди. Фестивалда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Анжуман доирасида ўтказилган “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзуидаги халқаро илмий-назарий конференция санъатшунос олимларнинг йирик халқаро анжумани сифатида муҳим ва долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан келган олим ва мутахассислар маърузалар қилди, тақдимотлар ўтказди.

30 август куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига бўлиб ўтди. Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар томонидан концерт дастури ҳамда “Ўзбекистон маданий мероси – умумбашарий бойлик” деб номланган 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди.

Манба: fayzbog.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 149
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 30
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 388
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар