«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 14:24
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Сайфуллаев Маданият вазири лавозимига тайинланди

09 авг, 22:13 10 400 Маданият
Бахтиёр Сайфуллаев Маданият вазири лавозимига тайинланди
Бугун, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев видеоселектор ўтказди. Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимига 2012 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев тайинланган.

Бахтиёр Сайфуллаев 1974-2002 йилларда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, факультет декани, проректори, 2002-2005 йилларда собиқ Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти ректори, 2005-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг Маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У профессор илмий даражаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби унвонлари билан мукофотланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль куни “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташкил этилди. 24 февраль куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланганди. Айни дамда Маҳмуд Муродовнинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Маданият вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори лавозимида ҳам фаолият юритади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Таниқли санъаткорлар мусиқа мактабларига директор этиб тайинланади 03 авг, 22:39
  • Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевага нисбатан ҳақорати бўйича “Ўзбекистон” каналида кўрсатув тайёрланяпти 19 июл, 16:54
  • «Тошкент» фонд биржаси биноси концерт залига айлантирилади 07 июн, 02:03
  • “Эътироф” тақдимот маросими “My5” телеканали орқали намойиш этилади 16 фев, 20:21
  • 14 февраль куни "Эътироф" мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади 30 янв, 21:36
  • Шаҳзода Матчонова ҳаётидаги хушхабарни ижтимоий тармоқлардаги мухлислари билан бўлишди 30 авг, 10:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари пахта терими учун пул беришни истамагани учун ишдан бўшамоқда 20 окт, 13:38 68
  • Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди 20 окт, 13:12 149
  • Москвада Украина президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши топилди (видео) 20 окт, 12:44 350
  • Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео) 20 окт, 12:16 391
  • Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади” 20 окт, 11:50 170
  • "Реал" қандай қилиб "Мальорка"га ютқазди? (видео) 20 окт, 11:30 219
  • Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди? 20 окт, 11:04 517
  • "Зенит" ўз майдонида Шомуродовнинг "Ростов"ига 6 та гол урди (видео) 20 окт, 11:00 297
  • А Серия. "Ювентус" Туринда қийин ғалабага эришди (видео) 20 окт, 10:30 168
  • Тадқиқот: гаджетлар дисплейлари қаришни тезлаштиради 20 окт, 10:13 161
  • Бўлимлар