Яқинда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Нодир Умаров мусиқаси, Ботиржон Эргашов сўзи билан куйланган Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги "Мендирман" клипини премьера қилди.
Хонанданинг янги ижод маҳсули буюк саркарда, қатъиятли ва иродали шахс, рақибларининг ўзи мардлигига тан берган инсон Жалолиддин Мангуберди сиймосига бағишланган. Ушбу клип “9999” студияси томонидан суратга олинди.