«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:01
ЎЗO‘Z

АҚШлик олим Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз"ини инглиз тилига таржима қилди

28 июл, 19:39 8 610 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШлик олим Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз"ини инглиз тилига таржима қилди Ўзбекнинг дурдона асарларидан бири Чўлпоннинг “Кеча ва Кундуз”и АҚШлик олим Кристофер Форт томонидан инглиз тилига ўгирилди ва АҚШда чоп этилиш арафасида. Кристофер Фортнинг айтишича у ўзбек адабиёти ва тарихига жуда қизиқади. Таржимон Чўлпоннинг 1980 йилларда чоп этилган “Кеча ва кундуз” асарини инглиз тилига ўгирган. Унинг айтишича асарнинг айни шу нусхасида Горкийдан эпиграф келтирилган бўлиб, кейинги босмаларда бу эпиграф киритилмаган.

Таржимон асарни тўлиқ эмас, деб ҳисоблайди. У давр зулми ва цензураси оқибатида асар тўлиқ чоп этилмаган бўлиши мумкин, ҳамда асарнинг иккинчи “Кундуз” қисми ҳам бор деган таҳминда. Кристофер асарни таржима қилишда айрим сўзларни ўз ҳолича қолдирганини айтди. Масалан “махрам” сўзининг инглиз тилидаги муқобил варианти бўлмагани сабабли унга тушунтириш бериб ўтилган. Шу каби бошқа айрим сўзларнинг ҳам маъноси кенгроқ очиб берилган. Таржимон айнан нима учун Чўлпоннинг асарига қизиқиб қолганининг ҳам ўз тарихи бор.

Кристофер аввал Собиқ совет давлатлари тарихи ва сиёсатига қизиқиб манбаларни ўргана бошлаган. Кейинчалик эса сиёсатдан безиб, адабиётга қизиқиши устун келган. Кристофер назмда ҳам бир нечта таржималарга қўл урган. Иқбол Мирзонинг шогирдларининг ҳам бир нечта шеърларини инглиз тилига қофиясини сақлаган ҳолда ўгиришга муваффақ бўлган. Хозирда АҚШ адабиётида қофияли шеърларни учратиш қийин, аммо бизнинг муаллиф назмни ҳам юрдошларига қофияда етказишга эришди.

Кристофер рус адабиётига ҳам ихлоси баландлигини ва Россияда ҳам тадқиқотлар олиб боришини айтди. Унинг сўзларига қараганда у ўзини Ўзбекистонда кўпроқ эркин ҳис қилади. Кристофер Форт айни дамда Тошкентда бўлиб, яна янги асарлар устида ишларни давом эттирмоқда.

Манба: Dia.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 273
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 298
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар