«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Луиза Расулова суратлари остига ёзиб қолдирилаётган ҳақоратларга қандай жавоб берди?

31 мая, 13:05 68 438 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Луиза Расулова суратлари остига ёзиб қолдирилаётган ҳақоратларга қандай жавоб берди? Актриса ва бошловчи Луиза Расулованинг ижтимоий тармоққа жойлаган сурати танқидларга сабаб бўлди.
Луиза Расулова ана шундай ҳақоратли сўзлардан иборат бўлган шарҳларни скрин-шот қилиб ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлади.
“Мен бу гапларга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим, лекин узр, бу нарса қўлимдан келмади. Одамларга ҳайронман ундай қилсанг бундай дейди, бундай қилсанг ундай дейди. Фақат ва фақат камчилик топиб, бир гала бўлиб ғийбат қилишса бўлди. Шу нарсадан семиришадими дейман. Биз ҳаммамиз санъат ичидаги одамлармиз ҳар доим ҳаракатдамиз ҳозир Рўзайи Рамазон ойи бўлишига қарамасдан биз ёки съёмкада ёки саҳнадамиз бекорчи ишлар билан шуғулланиб юрганимиз йўқ.

Оддий бир мисол келтираман бугун эрталаб клип жараёнидан видео қуйдим, кейин бир пас унга ёзилаётган изоҳларга қараб турдим, нима эмиш уялмайсизми шундай кунларда калта кўйлак кийгани, минг ланат сенга дийишадимией. Ота-онамни қўшиб хақоратлашадимией… Битта нарсани айтаман, биз ўзимиз танламаймиз клипга нима кийиб, нимада тушишни, буни либослар буйича дизайнер ва режиссёр хал қилади. Одамлар ақл ўргатиб, ўзини Ҳудожўй қилиб кўрсатишади лекин ёзаётган гаплари умуман бир-бирига тўғри келмайди. Жудаям ачинарли ҳолат, шунчалик ақлли экансизлар наҳотки билмайсиз, бировни сўкиб ҳақорат қилиш гуноҳлигини, нафақат сўкиниш балки ғийбат ҳам катта гуноҳ. Бир одамни муҳокама қилиш ҳам гуноҳ. Бундай инсонларга фақатгина ачинаман холос. Инсоф сўрайман сизларга.

Озгина ёзаётган гапингларга эътибор беришга ҳаракат қилинглар, тилингларни ушлаб туролмасангиз ҳам. Мени ҳаётимга ҳеч кимни аралашишга ҳаттоки қандай кийиниб юриш туришимга ҳам баҳо беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, оиламдан бошқа. Майли ҳаммамиз ҳам Ҳудонинг бир гуноҳкор бандаларимиз, мен ўз қилган ишларим учун юриш туришим ва ҳаттоки кийинишим учун ҳам нариги дунёда ўзим жавоб бераман, ҳеч ким мен қилган иш учун жавоб бермайди. Сизлар ўзингиз учун жавоб беришни ўрганинглар. Сизлардан бир илтимосим бор биз ижодкор инсонларни туғри тушунишингизни ва қилаётган кичкинагина ижодимизни кўриб баҳраманд бўлишингизни ҳоҳлардим. Бу ҳаётимиз ўзи қисқа уни эса ҳар хил бўлар-бўлмас ишларга совурмайлик. Тўғри барчангиз бирдек ўз фикрингизни ёзишга ҳаққингиз бор, лекин бу иш нотўғри деб уйлайман, ундан кўра ўша одамнинг эришаётган ютуқларидан қилаётган ижодидан фаҳрланишни ўрганинг. Раҳмат”, дея фикрини муҳтасар қилди Луиза Расулова.

Луизанинг айнан қайси сурати бундай танқидларга сабаб бўлгани маълум эмас, деб ёзади Hordiq.uz нашри.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 29
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 378
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар