«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:26
ЎЗO‘Z

«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди

03 июл, 17:42 11 057 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 3 нафар хонанданинг лицензиясини тўхтатди ва 11 нафар хонандага огоҳлантириш берди. Бу ҳақда бирлашманинг матбуот хизмати'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Собиров Анвар Каримович, Раҳматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила) ва Умарова Комила Раҳматуллоевна (Ягона)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 1 июлдан тўхтатилганлигини ва иловадаги хонандаларга огоҳлантириш берилганлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мўминов Собиржон Одилжонович, Фарманов Илҳомжон Шомаматович, Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич, Отабоева Шаҳноза Ҳасановна, Убайдуллаев Достон Рустамович, Ортиқов Шерзодбек Шербўтаевич, ҳамда хонандалар Усмонов Масруржон Марубджанович, Умиров Жасурбек Увайдиллоевич, Ҳамидова Ҳилола Жўраевна, Шамсиев Умар Аҳмеджоновичга огоҳлантириш берилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир", деб қўшимча қилинади «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси матбуот хизматида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 279
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 312
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 436
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар