«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик 10 ёшли қизалоқ Дима Билан, Нюша ва Валерий Меладзени лол қолдирди

23 фев, 14:52 17 434 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик 10 ёшли қизалоқ Дима Билан, Нюша ва Валерий Меладзени лол қолдирди Россияда ҳаваскор қўшиқчилар ўртасида ўтказиладиган йирик “Голос” лойиҳасидан хабарингиз бор. Бу лойиҳа бир неча йиллардан буён мухлисларнинг севимли кўрсатувига айланишга улгурган. Лойиҳанинг болалар ўртасидаги танлови ҳам ўтказиб келинади. “Голос. Дети” мусиқий танловида шу вақтгача бир неча ўзбекистонлик болалар иштирок этган. Эндиликда уларнинг қатори яна бир кичик ижрочи билан тўлди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

22 февраль куни намойиш этилган “Голос. Дети” лойиҳасида 10 ёшли Милана Пак ҳам иштирок этиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди. У Деми Ловатонинг “Stone Cold” қўшиғини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳакамларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.

Милана қўшиқ куйлашни бошлагандан бир неча сониялар ўтибоқ, Дима Билан унинг ижросидан руҳланиб, дарҳол зарур тугмани босган ҳолда Милана томонга қаради. Қўшиқ тугагандан сўнг, ҳакамлар қаторида бўлган хонанда Нюша ва Валерий Меладзе ҳам унинг иқтидорига тан беришганини уларнинг ҳис-ҳаяжонидан сезиш қийин эмас эди.

Милана 10 ёшда ва Тошкентдан эканлигини айтганида, ҳакамлар ҳайратланишди. Кичик ёшдаги қизалоқ катта истеъдоди билан уларни лол қолдира олди.

Милана Пак Ўзбекистондаги болаларнинг мусиқий танлови ҳисобланган “Юлдузча” лойиҳасида ҳам иштирок этиб, ғолибликка эришган эди. Россиянинг “Голос. Дети” лойиҳасининг 4-мавсумида ҳам Миланага омад тилаймиз.

Қуйидаги видео орқали Милана Пакнинг 22 февралда ўтказилган “Голос. Дети” лойиҳасидаги иштирокини томоша қилишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 37
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 549
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 455
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар