«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:37
ЎЗO‘Z

Ватанга хизмат қилишга чорлаган Манзурани ақлдан озганга чиқаришди

20 фев, 16:19 11 087 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ватанга хизмат қилишга чорлаган Манзурани ақлдан озганга чиқаришди Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга шу қадар тезлик билан кириб келдики, баъзан улар сабаб кўплаб ноқулай вазиятларга дуч келаяпмиз. Аксарият ҳолларда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратлар ва ёзиб қолдирилган изоҳлар оилавий можароларга сабаб бўлмоқда. Дўстлар ўртасига совуқчилик туширмоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева, Умидахон ва хонанда Баҳодир Низомов ўртасида ҳам ижтимоий тармоқлар сабаб тушунмовчилик келиб чиқди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон Instagram’даги шахсий саҳифасига навбатдаги суратини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Ассалому алайкум, ёру биродарлар, дўстлар, қариндошлар, қўни-қўшни, яқинлар... Ҳаёт гўзал! Ундан завқланиб, ҳамма нарсани яхшиликка йўйиб яшаш керак. Хурсанд ва гўзал бўлиб юринглар, ўртоқлар. Ҳаммаси зўр бўлади...”

Умидахоннинг ёзганлари Манзуранинг ғашини келтирди чоғи унга қарши изоҳ қолдирди.

“Ҳамма гўзал бўлиб юрса, Ватанга хизматни ким қилади? Савобни ким қилади, ҳамма ўзи билан банд бўлса?”.

Умидахон ҳам бўш келгани йўқ. Манзуранинг ижодни ундан аввал бошлагинини, ёшини ҳам четга сурди. Жавобида ҳазил аралаш аччиқ гапларини айтиб олди.

“Бемаврид гапирасиз! Ким хизмат, савоб қилма, деяпти? Яратган ҳамманинг дилига солсин савобу яхшилик қилишни. Қиламан дегани, ҳеч кимга билдирмай қилаверади. Қилмайдигани минг мажбурласанг ҳам, гапирсанг ҳам қилмайди. Шунинг учун энг аввало Яратган дилига солсин”, деб ёзади Умидахон.

Манзура билан Умидахоннинг тортишувини зимдан кузатиб турган хонанда ва бастакор Баҳодир Низомов суҳбатга суқулиб, Манзурани “талаб” берди.

“Умида опа, ақлсиз инсонларнинг гапларига аҳамият берманг. Иккинчидан, у ақлдан озганини биз ҳам билганмиз. Ватанга бўлган севгисини ҳаммага айтиши шартмас. Бўлмаса, халқнинг тўйига текинга чиқсин, халқни севса”, деб ёзади Баҳодир Низомов.

Аслида Манзура Йўлдошева тўғри гапни ўртага ташлаган эди. У охирги вақтларда бераётган интервьюларида санъаткорларнинг юриш-туриши, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратлари, бежирим либослар, қимматбаҳо машиналар, шоҳона сарой ва уйларни кўриб ғаши келаётгани, оддий одамлар ва ёшлар тарбиясига бундай ҳолатлар салбий таъсир ўтказишини кўп бор таъкидламоқда. Сўнгги вақтларда ёшларни илм олишга, Ватанга хизмат қилишга, яратиб берилган шароитлардан тўғри фойдаланишга ундайётган хонанда Манзура санъаткор дўстларига, хусусан, Умидахонга ҳам шуни тушунтиришга ҳаракат қилган бўлса, ажаб эмас.

Бу ўринда кимгадир ён босиш, кимнидир камситиш фикридан йироқмиз. Лекин Манзуранинг ёзганларида жон бордек. Афуски, бугун айрим санъаткорлар на санъати, на тарбияси, на билими билан ёшларга ўрнак бўла олади. Ёшлар эса гўзал ҳаёт, бойлик ва машҳурликни ҳеч қандай илмсиз, тарбиясиз, маънавиятсиз ҳам топиш мумкин деган ҳаёлга келиб қолиши, жуда катта йўқотиш. Хонанда Умидахон ва бастакор Баҳодир Низомов Ватанга хизмат қилишга чорлаган Манзурага сапчишдан олдин шуларни бир ўйлаб кўрса, ақлдан озганга чиқаришдан аввал мушоҳада қилса, бир ёқадан бошқа чиқарса мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, қўшиқларда айтилган эзгулик, меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат, Ватанга сидқидилдан хизмат ҳаётда ҳам ўз ифодасини топмоғи керак.

Дарвоқе, Умидахон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан ушбу суҳбатни ўчириб юборди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 292
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар