«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:32
ЎЗO‘Z

Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади

04 янв, 12:57 10 797 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғи 2016 йилнинг энг оммалашган тароналаридан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Раҳматуллаевнинг мазкур қўшиғи эронлик хонанда томонидан ўғринча куйланди. Бу ҳақда Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Эронлик хонанда Ареф томонидан куйланган “Ки беҳтари аз то” номли қўшиқнинг видеоклипидан парчани ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган Улуғбек Раҳматуллаев шундай ёзади:

“Ана, энди эронлик машҳур хонанда ижросида “Қирмизи олма”. Биздан рухсат сўрамасдан куйлаган, аммо биз хафа эмасмиз. Чунки, бунгача қанча қўшиқларимиз куйланди. Агар ишонмайдиганлар бўлса, YouTube’га кириб, клипни вақти ва тепада турадиган белгисини кўрса, билиб оладики, қўшиқ, албатта, биринчи биз тарафдан куйланган. Тез орада бу хонандадан видео кўринишида раҳматлар эшитамиз. Жудаям хурсандман, Яратганга шукр. Ният тўғри бўлса, ҳамма нарса бўлади. Балки, дуэт ҳам куйлаб қолармиз”.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев қўшиғини бошқалар берухсат куйлаб чиққанидан аччиқланмаслиги аниқ. Биринчидан, қачонлардир хонанданинг ўзи ҳам “Бемор”, “Лайлойимсан” каби қўшиқларини ўғирлаб куйлаган эди. Иккинчидан, ўзбек шоу-бизнесида аксарият хонандалар, ҳатто, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ҳам хориждан ўғирлагаётган бир вақтда Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронликлар кўчириб айтиши – истисно.

Эронлик хонанда Ареф томонидан айтилган “Ки беҳтари аз то” қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.
нарса, олма, аксарият, ёзади, Тез, эди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 575
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 476
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар