«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:59
ЎЗO‘Z

Фарҳод Алимов: “Ит хуради, карвон ўтади”

04 ноя, 17:12 9 032 Маданият
Фарҳод Алимов: “Ит хуради, карвон ўтади”

5 ноябрь куни бошловчи Фарҳод Алимов ҳамда хонанда Райҳон Ғаниеванинг никоҳ тўйи муносабати билан Тошкентдаги “Саёҳат” ресторанида соат 12:00 да Амру-маъруф дастурхони ёзилади.

Шу муносабат билан биз ҳар иккала жуфтлик билан боғланишга ҳаракат қилдик. Улар тайёргарлик ишлари билан банд.

Икки ижодкорнинг тўй муносабатлари билан берган мақолаларимиздан бирида, Фарҳод Алимов мухлислар билдираётган салбий фикрларни инобатга олиб, рафиқаси билан ажрашишига Райҳоннинг алоқаси йўқ эканини айтганди. Албатта, аксарият мухлислар уларнинг турмуш қураётганидан хурсанд. Улар орасида ҳали-ҳамон тўйга қарши чиқаётган мухлислар ҳам йўқ эмас.

Фарҳод Алимов шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга Райҳоннинг алоқадор эмаслигини айтганидан сўнг, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси салбий фикрлар ёмғири остида қолди. Табиийки, бахтли кунларидан бирига тайёргарлик кўраётган ҳар қандай инсонга бу ёқмаган бўларди. Бир неча соат аввал, Фарҳод Алимов ўзининг Instagram’даги саҳифасига айнан салбий фикр муаллифларига нисбатан жавоб қолдирди.

“Ҳаммага яхшилик, муҳаббат ва бир-бирини тушуниш бахтини тилайман! Мен томонга тупурган ҳар бир кишига мустаҳкам соғлиқ, оилаларига чин дилдан бахт ва фаровонлик тилайман” дейилади постда.

Шу билан бирга, постга сурат ҳам илова қилинган.

Ит ва карвон иштирокидаги тасвирга “Карвон тўғри йўналишда кетаётганида, итлар, айниқса, кўпроқ хурийди” деб ёзилган.

Фарҳод Алимовнинг ҳамкасби Жаҳонгир Шаҳобиддинов ушбу постга қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди.

“Сиз Яратган олдида тўғрисиз. Одамлар эса кўникишади... Сиз учун жуда ҳам хурсандмиз. Жилмайинг, салом, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева”

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Райҳон эрининг болаларига ҳам оналик қилмоқда 24 апр, 12:35
  • Асал ойидан қайтган Фарҳод Алимов фарзандлари билан кўришди 23 ноя, 19:52
  • Асал ойидан қайтган Фарҳод Алимов фарзандлари билан кўришди 23 ноя, 11:42
  • Фарҳод ва Райҳоннинг асал ойи Дубайда ўтади? 08 ноя, 15:10
  • Якзон Райҳон ва Фарҳод Алимовнинг тўйи ҳақидаги гапларга муносабатини билдирди 26 окт, 19:18
  • Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти...ми?! 25 окт, 22:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар