«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:57
ЎЗO‘Z

Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти...ми?!

25 окт, 22:54 17 377 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти...ми?! 2012 йилнинг 16 ноябрида эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тўйда Нилуфар Сотиболдиева ва Фарҳод Алимов бошловчилик қилишганди. 2014 йилнинг 5 май куни эса уларнинг оиласида эгизак фарзандлар – Ислом ва Имрон дунёга келишди.

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилганди/ Шу бугунга қадар Райҳон ва Йигитали оилавий ажрим сабабларини ОАВга ва мухлисларига аниқ ошкор қилишгани йўқ. Бироқ, Райҳоннинг ОАВга берган интервьюлари ва ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган изоҳларида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан қаттиқ ранжиганини сезиш қийин эмасди.

Бундан ташқари, Йигиталининг ижтимоий тармоқда оиласи ҳақида айтган ва ёзган фикрлари мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлганди.

Райҳон ажралиш ҳақидаги расмий маълумотдан сўнг, намунали аёллар каби бу борада ортиқча изоҳ бермади, собиқ турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай салбий гап айтмади. У бор эътиборини ижодига ва ўғиллари – Ислом ва Имронга қаратди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.

Шу кунларда Telegram мессенжерида Райҳон Ғаниеванинг асли театр актёри бўлган, аммо бугунги кунда тўйлар, турли нуфузли тадбирларда бошловчилик қилаётган Фарҳод Алимов билан тушган сурати тарқалмоқда. Айни сурат мухлислар орасида кўплаб миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Сурат борасида Райҳон ҳам Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди. Суриштирувлар натижасида ишончли манбалардан бири “Qalampir.uz” сайтига бошловчи Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг турмуш қураётганликлари ҳақида хабар қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, бир неча кундан сўнг, яъни 29 октябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Узунқулоқ гапларга қараганда, тўй Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилади.

Биз бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовга қўнғироқ қилдик. Улар бизни ва албатта, миллионлаб мухлисларни қизиқтираётган саволга жавоб беришгани йўқ. Аммо тез орада биз уларнинг бу борадаги изоҳларини эътиборингизга ҳавола этамиз, деган умиддамиз.

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор.
Суриштирувлар, сайтига, ҳақидаги, бўлганди, бошқа, изоҳларида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 225
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 305
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 95
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 227
  • Бўлимлар