«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги клипи омадли қадамлар билан келди

03 авг, 00:30 8 750 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги клипи омадли қадамлар билан келди “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги энг талабгир хонанда экани яна бир бор ўз исботини топди. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали бир неча ҳафтадан буён “Табиб” номли қўшиқ куйлагани ва унга клип суратга олдиргани ҳақида хабар бериб келаётган эди. Кеча, 1 август куни радиотўлқинларда қўшиқнинг премьераси бўлиб ўтди ва клип ҳам YouTube порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" xабар берди.

Мазкур қўшиқ ҳам Раҳматуллаев учун омадли қадамлар билан келди. Боиси клип интернетга жойлаштирилганига, ҳатто, бир кун бўлмай туриб уни 12 мингга яқин одам томоша қилишга улгурди. Бундай ҳолат ўзбек шоу-бизнесида камдан-кам учрайди. Қувончи ичига сиғмаган Раҳматуллаев эса буни қуйидагича изоҳлайди:

“Бунақаси бўлмаган эди. Нечадир соат ичида 10 000дан зиёд кўрилди. Ҳамма мухлисларимга эътибор учун раҳмат!”

Маълумот учун, мазкур қўшиқ шеъри шоир Тоҳир Муҳаммадга, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Қўшиққа клипни режиссёр Санжар Маткаримов суратга олган. Хонанда бир вақтнинг ўзида қўшиқнинг ўзбекча ва “Лекар” номли русча талқинини ҳам куйлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 23
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 157
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар