Актриса Асал Шодиева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи, хонанда Шоҳруххон билан бирга тушган навбатдаги суратини эълон қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.
Учинчи шахс томонидан олинган суратда Асал Шодиева Шоҳруххон билан бирга хонанданинг қўлидаги смартфонга селфига тушаётганини кўриш мумкин.
Сурат Асал Шодиеванинг Instagram саҳифасида 10 июль, якшанба куни эълон қилинган, бироқ айнан қачон, қаерда олингани маълум эмас.
Аввалроқ, никоҳ тўйи 5 июнь куни бўлиб ўтган ёш оила асал ойини Сингапурда ўтказаётгани ҳақида бир неча хабар берилган эди.